"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

2019 йилнинг 1-ярмида туман Иқтисодий суди томонидан даъвогарлар фойдасига 25,02 млрд. сўм маблағни ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди

Суд – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ишончли ҳимоя қилувчи, жамиятда қонун устуворлигини ва адолатни таъминловчи, одил судловни амалга оширувчи мустақил ҳокимият тармоғи ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, суд ҳокимиятга том маънода мустақиллик бериш, судлар фаолиятининг очиқлигини ва шаффофлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, халқнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман иқтисодий суди ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, ўз фаолиятида қонунчиликни мустаҳкамлашга, одил судловни амалга оширишга. Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳамда суд мажлисларининг  тарбиявий ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган ишларни сайёр суд мажлисларига жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Туман иқтисодий суди томонидан 2019 йил 6 ойи давомида жами  кўрилган ишлар сони 463 тани ташкил қилди. Шундан жами 164 таси Амударё туманимиз иқтисодий ҳаётига оид ишлардир.

Суд мажлисининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш мақсадида суд томонидан 335 иш, яъни жами кўрилган ишларнинг 72,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Шундан 101 та иш, яъни кўрилган ишларнинг 61,6 фоизи туманимиз иқтисодий ҳаётига доирдир.

Суд томонидан даъвогарлар фойдасига 25,02 млрд. сўм  миқдоридаги маблағни ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, республика бюджетига давлат божи ҳисобидан 460,9 млн. сўм ундириш тўғрисида ҳам қарорлар қабул қилинди.  Ихтиёрий тўланган давлат божи пул миқдори биринчи инстанцияда 10,5 млн. бўлиб, бу туманимиз бўйича 7,9 млн. сўмни ташкил этди.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини ўз вақтида тўламаган 272 хўжалик юритувчи субъектларнинг 17,1 млрд. сўмлик боқиманда қарзларини уларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида суд қарорлари қабул қилинди. Шундан туман бўйича 98 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 10,03 млрд. сўмлик боқиманда қарзлари ундирилди.

Шунингдек, кичик бизнес субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирокида жами 2 та иш кўриб чиқилиб, улар фойдасига 109,0 млн. сўм ундириш, шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликлар иштирокида кўрилган ишлар бўйича улар фойдасига 4,6 млн. сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2005 йил 14 июнь кунги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-36-19-сонли Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига молиявий жарималар қўллаш бўйича кўрилган 1 та ариза даъвогар фойдасига қаноатлантирилди.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича мансабдор шахслардан 2 нафарига маъмурий, 4 шахсга моддий, 3 шахсга интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таъсир чоралари қўлланилди.

2019 йил 6 ойи давомида Қорақалпоғистон Pеспубликаси иқтисодий суди апелляция инстанциясида 2 та иш кўрилиб, қабул қилинган қарорларнинг 1 та ўзгартирилиб, 1 таси ўзгаришсиз қолдирилди.

Кассация инстанциясида эса 6 иш кўрилиб, битта қарор бекор қилинди, 1 таси ўзгаришсиз қолдирилди.

Туман иқтисодий судига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган 7 оғзаки мурожаатларнинг барчасига тегишли тартибда тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Судьялар томонидан одил судловни амалга ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари таҳлилидан келиб чиқиб, жойларда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Бу тарғибот тадбирларида кенг аҳоли қатлами, истеъмолчилар тадбиркорлар фаол иштирок этишмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Pеспубликаси судлари ва Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро бирга ишлашиш тўғрисида Меморандум тасдиқланиб, ушбу Меморандум асосида Амударё туман иқтисодий суди томонидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

Одил судловни амалга ошириш, судни “Адолат қўрғони”га айлантириш, халқ билан тўғридан-тўғри, юзма-юз очиқ суҳбатларни кенгайтириб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ў.СОБИPОВ, туман иқтисодий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: