"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“НАМУНА” МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ТУМАН ҲОКИМИ С.ЙЎЛДАШЕВГА МИННАТДОPЧИЛИК БИЛДИPАДИ

Мустақиллик айёми – халқимиз ҳаётида рўй бераётган беқиёс ўзгаришлар, барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар билан ҳар биримиз учун қадрли, энг азиз ва энг улуғ кун. Айниқса, сўнгги икки-уч йил ичида эришилган ютуқлар, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш борасидаги Президентимиз томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган ташаббуслар халқимиз турмушини тубдан ўзгартириб юборди. Буни мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидан бўлган бизнинг туманимиз халқи ҳаётида ҳам яққол кўриш мумкин. Қурилаётган янги-янги иморатлар, кенг ва равон кўчалар, кун сайин обод бўлиб бораётган овул ва маҳаллалар бунинг яққол исботидир. Айниқса, Президентимиз таъбири билан айтганда “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилаётгани”, муаммолар жойига чиқиб ўрганилаётгани ва ўз ечимини топаётгани бизга қувонч бағишлайди.

Пенсия ва нафақалари, иш ҳақлари ўз вақтида берилаётганидан, бозорларимизда нарх-наво меъёрдалиги ва тўкин-сочинлигидан халқимиз қалбида ҳам қувонч, ҳам ҳаётдан розилик кайфияти мужассам.

Мустақиллик байрами арафасида бизнинг “Намуна” МФЙ аҳолиси ҳаётида ҳам қувончли воқеа юз берди. Туманимиз ҳокими С.Йўлдошевнинг амалий ёрдами билан маҳалламиз аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконига эга бўлган катта кучланишли подстанция ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Бунгача тинимсиз электр токи етишмовчилигидан қийналиб келаётган маҳалламиз аҳолиси учун бу Мустақиллик байрамига катта совға бўлди. Электр энергияси таъминотидаги узилишлар барҳам топганидан маҳалламиз аҳолисининг қувончи  чексиз.

Биз фурсатдан фойдаланиб, аҳоли ҳаётига доир муаммоларни ҳал этишдаги эътибор ва ғамхўрлиги, мамлакатимизда халқпарварлик тамойилини давлат сиёсати даражасига кўтаргани учун муҳтарам Президентимизга, туманимиз ҳокими С.Йўлдашевга “Намуна” маҳалласи аҳолиси номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз ва халқимизнинг чин дилдан ташаккурини изҳор этамиз.

Чексиз миннатдорчилик ва самимий эҳтиром ила “Намуна” МФЙ раиси К.Юсупов, “Намуна” ММТП раиси О.Жуманиёзов, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжидининг “Намуна” МФЙ вакили (имоми) Ф.Авезов, “Жангалбоғ” аҳоли пункти кўча бошчиси Турсунбой Шониёзов ва барча маҳалла фаоллари.

Янгиликни бўлишинг: