"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ХОҲИШ - ИPОДАСИ КУЧЛИ ИНСОН ЎЗ ОPЗУСИГА ЕТИШАДИ

Яна бир неча кундан сўнг менинг ҳаётимдаги талабалик – “олтин даври” бошланади. Мен 2019-2020 ўқув йилида талабалик бахтига мушарраф бўлган барча тенгдошларимни, менга таълим-тарбия бериб, оқ-қорани танитган қадрдон 56-умумтаълим мактабим ўқитувчилари ҳамда математика ва физика фани сирларини чуқур ўзлаштиришимда менга яқиндан ёрдам берган азиз устозларимни Мустақиллик айёми ва Билимлар куни байрами билан чин дилдан муборакбод этаман.

- Ҳар йили фарзандлари олий ўқув юртларига ўқишга кираолмаган ота-оналар худди ўйлашиб олишгандай, битта гапни такрорлашади.

- Фарзандимни яхши мактабда ўқитаолмадим, билимдон устозлар таълимини олаолмагач, ўқишга киролмади, - дейишади.

Мен бундай фикрда эмасман. Менимча, ҳамма гап ўқувчининг хоҳиш-иродасида. Ўқувчи хоҳлаган фани бўйича сабр-бардош билан шуғулланса, қўшимча дарслар олса, албатта орзусига етишади. Интилувчан ўқувчини устози ҳамиша қўллаб-қувватлайди.

Мен 2018-2019 ўқув йилида 56-сон мактабнинг 11-синфини тугатдим. Мактабдаги устозларимнинг ҳар бир дарсини қунт билан ўзлаштиришга ҳаракат қилдим, математика фани бўйича фанлар олимпиадасининг туман, Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳамда мамлакат босқичларида муваффаққиятли иштирок этдим. Бўш вақтимда математика фани бўйича таниқли репетитор, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Азимбой ака Сафарбоев ва физика фани ўқитувчиси Хушнуд Чоршамовлардан қўшимча дарс-машғулотларини қабул қилдим. Тинимсиз ўқиб-изланишларим туфайли 172,1 балл тўплаб, Тошкент иқтисодиёт Университетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. Бунинг учун мен барча устозларимдан чексиз миннатдорман. Мақсадим – келажакда яхши мутахассис сифатида халқимизга хизмат қилиш, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссамни қўшишдир.

Билолжон ТЎЛИБОЕВ, талаба.

Янгиликни бўлишинг: