"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Амударёда Ўзбекистон Pеспубликаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова иштирокида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан шу йил 21 июнь куни бўлиб ўтган Олий мажлис Сенатининг  йигирманчи ялпи мажлисида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг жойлардаги бўлинмалари фаолиятини тизимли ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

26 август куни Қипчоқ овулидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова  иштирокида семинар ташкил этилди. Унда туман ҳокими С.Йўлдашев, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова ҳамда мутахассислар, мутасадди идора-ташкилотлар раҳбар ва масъул ходимлари қатнашишди.  

Семинарда Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилада маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан муҳим вазифалар топширилди. Шунингдек, Дарё бўйи маҳалласи намунасида кўрсатилиб, ҳар бир овул ва маҳаллада 30 нафар аёлдан иборат 5 та гуруҳ тузилиши кераклиги, унинг таркибига энг фаол, обрўли аёллар, уй бекалари, шифокорлар, ўқитувчилар, тадбиркорлар ва олималар киритилиши лозимлиги айтилди. Ундан ташқари, уйма-уй юриш орқали хотин-қизлар, уларнинг оилаларидаги муаммоларни жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ўрганиб, ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Хотин-қизлар қўмитасининг маҳалладаги бошланғич ташкилоти қайта ташкил этилиши ва унинг ишини фаоллаштириш, ҳар шанба куни бошланғич ташкилотнинг таҳлилий соатини ўтказиш, фуқаролар йиғинлари мутахассислари орқали ҳамкорликни  йўлга қўйиш лозимлиги ҳам тушунтириб ўтилди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар бериб борилди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: