"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

БОШ ВАЗИP ҚАБУЛХОНАСИ ТАДБИPКОPЛАPГА ТАЯНЧ БЎЛАЯПТИ

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор аҳоли бандлигининг таъминланишда ҳам, иқтисодиётимизнинг ривожланишида ҳам муҳим омил бўлаётир.
Тадбиркорларга кўрсатилаётган амалий ёрдамларни янада кўпайтириш, улар фаолиятидаги тўсиқ ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этишни таъминлаш мақсадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 14 май куни “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Юртбошимизнинг ушбу Фармонига асосан мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.
Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган бундай имконият бизнинг туманимизда фаолият кўрсатилаётган 2700 нафарга яқин тадбиркорлар учун ҳам айни муддао бўлди.

Бизнинг туманимизда ташкил этилган шундай қабулхона ҳам туман ишбилармонларининг муаммоларига ечим топишда муҳим омил бўлаяпти. Шу кунга қадар қабулхонага тадбиркорлардан 15 та мурожаат келиб тушди. Шундан 5 таси шу  жойнинг ўзида, 5 таси эса тегишли ташкилотлар орқали ҳал этилди, 2 та мурожаат юзасидан уларнинг  эгаларига тушунчалар берилди, 3 та мурожаат юзасидан эса ижро жараёнлари олиб борилаяпти.

Жумладан, “Норим сахий” оилавий корхонасининг, “Бахтидиёрбек Бахитжон” оилавий тадбиркорликка оид қилган мурожаатлари туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хария жамоат фонди ва мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорлигида ўрганилди ва бу муаммолар 5 кун муддатда ўз ечимларини топди. Учта тадбиркорнинг банкдан имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Баъзида асоссиз ёки турли тушунмоқчиликлар асосида ҳам мурожаатлар бўлиб туради. Бундай вақтда қабулхона ходимлари томонидан мурожаатгичга амалдаги қонунчилик асосида тушунчалар берилади. Шу вақтга қадар бу шаклдаги мурожаатларнинг иккитаси ўрганиб чиқилиб, йўл-йўриқ кўрсатилиб, зарур тушунчалар берилди.

Ҳозирда қабулхона қошида “business.gov.uz”ягона интерактик портали фаолият кўрсатмоқда. Порталда мурожаатлар ва уларнинг ҳал этилиш саналари ҳамда ҳолати акс эттириб борилади. Бу муаммонинг ҳал этилишида қабулхона томонидан назорат олиб боришнинг самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга.

Қабулхона томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес субъектларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини бартараф қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги кичик саноат зонасида ва Манғит шаҳрининг 6 та маҳалласида фаолият юритаётган 50 га яқин тадбиркорлар  билан сайёр қабуллар ўтказилиб, тушунтириш тарғибот ишлари ўтказилди.

2019 йил 15 август куни қабулхона ташаббуси билан тумандаги Жиноят ишлари бўйича, Фуқаролик ишлари бўйича, Маъмурий ишлар бўйича, Иқтисодий ишлари бўйича судлар раисларининг Бош вазир қабулхонасидаги сайёр қабули ташкил этилди. Қабулда Судлар раислари томонидан 6 та тадбиркорларга ўзларини қийнаб келаётган муаммоларининг ечимлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар туман аҳолиси ва тадбиркорлари фаолиятида ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.

А.ХУЖАМУPАТОВ, Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазирининг

Амударё туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини

кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи.

Янгиликни бўлишинг: