"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Қиличбой овулида мустақиллик байрами арафасида катта тадбир ўтказилди

Айни кунларда юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Истиқлолимизнинг 28 йиллиги муносабати билан овул ва маҳаллаларда ўтказилаётган турли тадбирлар халқимизга кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Қиличбой овулида ҳам байрамга бағишлаб, катта тадбир ўтказилди. Қиличбой маданият маркази биноси олдида марказ санъаткорлари, тўгарак аъзолари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Ватан мадҳ этувчи қўшиқ ва шеърлар, дилрабо рақслар, саҳна кўринишлари маҳорат билан ижро этилди.

Байрам муносабати билан ўтказилган мазкур тадбир замонавий қиёфага кирган овулнинг бахтиёр халқига ниҳоятда катта завқ бағишлади.

 М.Халиллаева.

Янгиликни бўлишинг: