"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

"БИЗНИ ҚЎЛЛАP БЕШТА ТАШАББУС"

Яқинда Манғит шаҳридаги 6 сонли мактабгача таълим муассасасида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий- маърифий  тадбир  шундай номланди.

Тадбирда   мамлакатимизда  болажонларнинг яйраб- қувнаб, соғлом ва баркамол бўлиб  ўсиб- улғайишлари учун қилинаётган ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар ҳақида  болаларга тушунарли тарзда маъруза қилинди. Муассаса мусиқа раҳбарлари Эргаш Отаев, Юлдуз Pаҳимбоевалар  бошчилигида тайёрланган махсус байрам концерт дастури  барча болажонларга манзур бўлди.

Шунингдек шахмат - шашка, расм чизиш

мусобақалари ҳам ўтказилиб, ғолиблар  аниқланди  ва рағбатлантирилди. Айни кунда муассасада 110 нафар жажжи болажонлар таълим - тарбия олишмоқда.  3-5 ёшли болалар учун қисқа гуруҳлар ҳам ташкил қилиниб, 100 бола қабул қилинди. Яқин кунларда мактабга тайёрлов гуруҳларини ҳам ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Айтиш мумкинки, байрам арафасида ўтказилган тадбир  уларнинг  иқтидорини аниқлашга ҳамда улуғ айём  олдидан кайфиятини кўтаришга хизмат қилди.

Янгиликни бўлишинг: