"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ТАДБИPЛАPДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ МАДҲ ЭТИЛМОҚДА

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши томонидан Президентимиз шу йил 8 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида белгиланганидек, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”, деган бош ғояни ўзида мужассам этган  маҳаллаларда, ўқув муассасалари байрам тадбирларини ўтказмоқда. Жорий йилнинг 22 август куни ЎзМТДП туман Кенгаши ҳамда “Маънавият ва маърифат” маркази туман бўлими ҳамкорлигида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида, 7-сонли Мактабгача таълим муассасаларида тадбирлар ҳам мустақиллигимиз мазмун-моҳиятини, ҳаётимизда тутган ўринни тарғиб этишга бағишланди.

Шунингдек, истиқлолимиз мадҳига бағишланган махсус концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида 7-сонли Мактабгача таълим муасасаси ходимларидан бир гуруҳи  партия аъзолигига қабул қилинди ҳамда уларга эсталик совғалари топширилди.

Янгиликни бўлишинг: