"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИPИ СИPОЖИДДИН САЙЙИД АМУДАPЁЛИК ЎҚУВЧИ-ЁШЛАP БИЛАН УЧPАШДИ

“Баркамол авлод” болалар маркази томонидан ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шу асосда нуронийлар билан ўқувчи-ёшларнинг  давра суҳбатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан мулоқотлар, таниқли ёзувчи, шоирлар иштирокидаги шеърият ва китобхонлик кечалари ўтказилмоқда.

21 август куни марказ тўгаракларида шуғулланаётган ўқувчи-ёшлар учун шеърият кечаси ташкил этилди. Мустақиллик байрами арафасида ўтказилган ушбу тадбирда болалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид ва Ёзувчилар уюшмаси маъсул котиби, шоир Pустам Мусурмон билан учрашдилар.

Учрашувда “Баркамол авлод” болалар маркази директори Хонимжон Pажабова мамлакатимизда Президентимиз томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, иқтидорли ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини намоён этишлари учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда амударёлик иқтидорли ўқувчи-ёшлар эришаётган ютуқлар ҳақида гапириб берди. Ўз навбатида меҳмонлар “Баркамол авлод” болалар маркази тўгараклари аъзоларининг ижодий ишлар кўргазмаси билан танишдилар. Кўргазмага қўйилган ижод намуналарига юқори баҳо бердилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид ва шоир Pустам Мусурмон ўқувчи-ёшларга янги шеърларидан ўқиб беришиб, шеърият кечасига янада файз киритдилар.

Шунингдек, меҳмонлар марказда ташкил этилган кутубхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид марказ кутубхонасига жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндалари қаламларига мансуб 200 дан зиёд китоб совға қилди.

- Китоб – нафақат инсонни  тарбиялайди, балки уни эзгуликлар сари илҳомлантиради, ҳаётига маъно ва мазкун бахш этади, - деди  у ўқувчи-ёшларга ўз совғасини топшираётиб.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида бўлиб ўтган шеърият кечаси Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва шоир Pустам Мусурмонлар ташрифидан янада файзли, байрамона руҳда ўтди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: