"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ЗАPБДОP 40 КУНЛИК – ПАХТАКОPЛАP УЧУН МАСЪУЛИЯТЛИ ДАВP

Қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари пахта ҳосилдорлигини оширишда муҳим давр ҳисобланган август ойида ҳар қачонгидан ҳам эътиборли ва масъулиятли бўлишга ҳаракат қиладилар. Негаки, бу ой ҳосил тўплаш ва ҳосилга ҳосил қўшиш ойи ҳисобланади.

Бу даврда пахтакор деҳқоннинг ғўза қатор ораларини бегона ўтлардан тозалашга катта эътибор бериши лозим бўлади. Чунки бегона ўтларнинг кўпайиши ғўза ривожига салбий таъсир кўрсатади, зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайишига сабабчи бўлиб, кўсаклар пишиб етилишини кечиктиради.

Ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини тизимли ташкил қилиш асосида кўзланган пахта ҳосилини яратиш мақсадида жорий йилнинг 16 июлидан 25 августига қадар “Ҳосилга ҳосил қўшишда зарбдор 40 кунлик” эълон қилинди.

Бу даврда ғўза парваришида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали курашиш, озиқлантириш ишларини якунлаш, ғўзани шарбат усулида пешма-пеш суғориш ҳамда культивация ишларини тизимли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

“Ҳосилга ҳосил қўшишда зарбдор 40 кунлик” даврида тумандаги мавжуд ғўза қатор ораларини 4 марта культивация қилиш, ғўза зараркунандаларига қарши курашни кучайтириш, ҳар бир гектар майдондаги ғўза учун 3 тоннадан маҳаллий ўғит ташиб чиқариш, ғўзаларни 3 марта шарбат усулида суғориш, ғўзани чилпиш ишларини юз фоиз тугаллаш ишлари режа қилинган бўлиб, шу пайтгача уларнинг анча қисми тўла амалга оширилди.

Айни кунда ғўза қатор ораларига ишлов беришда 365 та культиваторлардан унумли фойдаланилмоқда. Бу ишларнинг амалга оширилиши тажрибали мутахассислардан ташкил топган 90 та отряд томонидан тўла назорат қилиб борилаяпти.

Халқимизда “Сув – ғўзанинг қони ва жони” деган гап бор. Бунинг ҳақ гап эканлигини ҳар бир пахтакор жуда яхши билади. Шу боисдан ҳам зарбдор 40 кунлик даврида туманимизда ғўзаларни суғориш ишларига алоҳида эътибор берилаяпти.

Пахтани суғориш – асосий агротехник тадбирлардан бири бўлганлиги боис туманимизда 18 та суғориш отрядлари ташкил этилди.

Мавсум олдидан барча майдонларда суғориш ишларини сифатли ва ўз вақтида олиб бориш мақсадида фермер хўжаликларига амалий ёрдам бериш учун сув хўжалиги ташкилотларидан 280 нафар, сув истеъмолчилари уюшмаларидан 30 нафар ходимлар бириктирилди. Сувчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида дала бошларида 1017 та чайла қурилди.

Бугунги кунда туманда ғўзани шарбат усулида суғоришга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу ишни амалга оширишда ғўзани шарбат усулида суғориш тизимини ташкил қилиш мақсадида тайёрланган 3050 та шарбат ҳандакларидан унумли фойдаланилаяпти.

Бугунги кунгача туманда ғўзалар 3 марта озиқлантирилиб, 5 марта биостимулятор билан тўлиқ суспензия қилинди. Суспензия қилиш ишларида 46 та ОВХлардан унумли фойдаланилди.

Бу йил туманимиз бўйича жами 36450 тонна пахта тайёрланиб, давлатимиз хирмонига топширилиши режа қилинган. Ҳар йили ўз сўзининг устидан чиқиб келаётган амударёлик пахтакорларнинг бу йил ҳам кўзлаган марраларини эгаллашларига ишончимиз комил.

Қудрат АБДИКАЛИКОВ, туман ҳокимлигининг

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: