"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ИФТИХОP

Меҳмонга дил очиб, тутар қўшқўллаб туз-нон,

Ҳар нафас, ҳар макон меҳру оқибат аён.

Меҳнати ғайратидан гул, боғ-бўстон ҳар ён

Ўзбек бир танти, сахий халқ, бир ширин забон,

Ҳар ўғли полвон, ҳар қизи – отини замон,

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

 

Халқим деб ёниб яшамоқ – дил шиоридан,

Зарра ҳам қолмас Юртбоши эътиборидан,

Ҳар юмуш режаси собит, барқароридан,

Келмоқда мушкулдай ишлар ҳам бароридан,

Очгуси Борса Келмас ҳам ғазнасин ниҳон,

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

 

Қуриган денгиз ўрнида чўлларни кўрдик...

Фаросат, илму закоси мўлларни кўрдик,

Очилди қўшни-қардошга йўлларни кўрдик,

Бирлашган дилларни кўрдик, қўлларни кўрдик.

Оролнинг тирилганини кўради Жаҳон!

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

 

Излаб илм ўрганмакнинг энг зўр услуб турин,

Боғчага, мактабга, олий таълимга ўрин,

Йўллаган алломаларнинг фанга шуурин,

Фарзандлар бошига фидо, сочгувчи нурин –

Сен ўзинг бир офтоб, Ўзинг бир моҳитобон,

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

 

Фахрга арзир – саломат бўлса имоним,

Жаҳонда саҳиҳи Кубро бобокалоним,

Халқимнинг манфаати – ҳар билган фармоним,

Кун-кундан тараққий турмуш, одил замоним,

Хизматда “Давлат – халқ учун!” бўларкан ҳамон,

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

 

Мафтундир олам ҳофизу соз гўёсига,

Ҳалводек мева, зар тупроқ, ҳар гиёсига,

Ифтихор Мағрибу Машриқ – бор дунёсига,

Атом ҳам келса хизматга нур – зиёсига,

Жаҳонга кўз-кўз бўласан – комилдир имон,

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

 

Истиқлол байроғин тутсак қўлларда маҳкам,

Бергуси баҳони Вақт – энг Олий ҳакам,

Муаммо қолмас, ечилур тугунлар кам-кам

Иқболи ёшларнинг бешта ташаббусда жам.

Демак бу энг шонли йўлдир келажак томон,

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

 

Бағри кенг юртда биродар ҳамма миллатлар,

Тугалар юлғич, порахўр – турли иллатлар,

Тинчлик шиоримиз-ла топдик шуҳратлар,

Баробар барчага Қонун – мамнун Элатлар

Бош тик, кўз тийрак, тил бурро, йўлларим равон,

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

Янгиликни бўлишинг: