"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

МАҲАЛЛАЛАP ФУТБОЛ ЖАМОАЛАPИ ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН КУЧ СИНАШДИЛАP

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев рахбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларни маданият ва санъат, спорт соҳаларига кенг жалб этиш, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган кизикишини ҳар томонлама кўллаб-қувватлашга каратилган 5 та ташаббусни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш ва туманимиз ёшларининг спорт соҳасига бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда маҳаллалар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича туман ҳокими кубоги  мусобақалари уюшқоқлик билан ўтказилди. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларни оммавий равишда спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик ҳаётига муҳим вазифа сифатида киритиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган ватанпарвар, масъуллиятли, баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир.

Ҳоким кубоги мусобақалари туман ҳокимлиги, туман  Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фоалиятини мувофиқлаштириш бўйича туман  Кенгаши ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

 Ҳоким кубоги мусобақалари Манғит шахридаги Болалар спорт мажмуасида (Вахум стадионида)  ўтказилди. Унда туманимизнинг 30 та махалла жамоаларидан 510 нафар иштирокчи қатнашди. Мусобақа 15 июнь ва 13 август оралиғида, белгиланган жадвал асосида ўтказилди. Дўстона ва қизғин беллашувлар асосида ўтган мусобақаларда 1-ўринни Куюк кўпир ОФЙ жамоаси, 2-ўринни Беруний МФЙ жамоаси, 3-ўринни Беш овул МФЙ жамоалари эгаллашди. Ўтказилган мусобақалар доимий равишда Амударё телевединиеси орқали ёритилиб борилди.

Мусобақанинг юқори савияда ўтишига хисса қўшган ҳакамлар, яхши натижаларга эришган иштирокчилар ҳамда жамоалар 12 та номинация  бўйича фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан  тақдирланишди.
Мусобақада 1-,2-,3-ўринни эгаллаган жамоалар Мустақиллик байрами тантанаси куни туман хокими томонидан муносиб тақдирланади.

Ж.ЯХШИМОВ, туман Жисмоний тарбия

ва спорт бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: