"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

17-18 август кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 2019 йилнинг 15-30 август кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда. Шунингдек, фармойиш билан 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Умумхалқ хайрия ҳашари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги доирасида ва Мустақиллик байрамига тайёргарлик арафасида ташкил этилади. Ҳашар доирасида уйлар атрофидаги ҳудуд, кўчалар, бозорлар, хиёбонлар ва истироҳат боғлари тартибга солинади. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар доирасида дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш, маҳалла ва тураржойлардаги ариқларни тозалаш, зиёрат ва қабристонлар ҳамда уларнинг атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш кабилар амалга оширилади.

Байрам арафасида ободонлаштириш ишлари бўйича кўргазмалар ташкил этилиб, қатор маданий ва маиший иншоотлар, янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилади.

Ҳурматли юртдошлар! Энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш ва ўзимиз яшаётган овул ёки маҳалла, ўзимиз меҳнат қилаётган муассаса, корхона ва ташкилот биноси, хонадонимиз ва кўчамиз тозалини ҳамда озодалигини таъминлаш мақсадида ҳашарда фаол қатнашайлик!

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: