"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Ғўза парвариши авжида

Амударё туман «Тўлқин» овул фуқоралар йиғини ҳудудидаги «Ваис-Қидирбой» фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳар йили мўл ҳосил етиштириб келинмоқда. Жами 15 нафар доимий ишчи меҳнат қилаётган фермер хўжалигида МТЗ-80, ТТЗ-80, Т-28 маркали бир нечта техника ва зарур механизмлар мавжуд.

- Бизнинг хўжалигимизда экишлик ер майдони 54 гектарни ташкил қилади. Ана шу ерлардан самарали фойдаланиб, давлатимизнинг пахта ва ғалла хирмонларига ўз ҳиссамизни қушиб келмоқдамиз, - дейди ёш фермер  Мансур Ешмуратов. - Шу йилги  буғдой урим-йиғими мавсумида 7,5 гектар майдонга экилган кузги буғдойдан 22 тонна ғалла етиштириб шартномавий режани бажардик. Эрта баҳорда 33 гектар майдонга экилган ғўуза кўчатларининг ривожланиши ҳам жуда яхши.

Хўжалик аъзолари томонидан ғўза кўчатларининг август ойида ҳосил тўплашга киришиши учун олдиндан суғориш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш каби агротехник тадбирлар вақтида олиб борилди.

Бундан ташқари, аҳоли дастурхони учун мева, полиз ва сабзоват маҳсулотларини етиштириб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келгусида фермер хўжалигини янада кенгайтириш мақсадида балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик соҳаларини йўлга қуйиш режалаштирилган.

Суратда: Фермер хўжалиги раҳбари Мансур Ешмуратов  (ўртада) қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан маслаҳат пайтида.

ЎзА фотомухбири Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: