"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ҚУPБОН ҲАЙИТИ ВА МУСТАҚИЛЛИК БАЙPАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН САВДО ЯPМАPКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Халқимизни 11 августда нишонланган Қурбон ҳайити ва  яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами кунларида сифатли, хавфсиз ва арзон нархдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Манғит деҳқон бозори олдида савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка учун бозор олдида махсус бостирмалар қурилиб, пештахталар ўрнатилди ҳамда сотувчилар ва харидорлар учун қулай шароитлар яратилди.

Ҳозирги кунда ушбу бостирмаларнинг 20 та ўрнида 27 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотилаяпти. Туманимиз аҳолисининг эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда ушбу савдо ўринларининг 2 тасида янги сўйилган мол гўшти, 2 тасида товуқ гўшти, 16 та савдо ўрнида эса  кундалик турмушимизда керакли ун, мой, ун маҳсулотлари, шакар,  турли ширинликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.

Бостирманинг иккинчи тарафидаги 32 та савдо ўрнида эса мактаб ярмаркаси ташкил этилган. Бу ердан ота - оналар турли ёшдаги ўқувчи ўғил-қизларига мактаб формаси, ўқув қуроллари сотиб олишлари мумкин.

Халқимизнинг Қурбон ҳайитини ва  яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрамини муносиб нишонлашларига  қулайлик яратиш мақсадида 9 августдан ташкил этилган савдо ярмаркаси сентябрнинг 10 санасигача ўз фаолиятини давом эттиради.

О.PАЖАБОВА.

 

Янгиликни бўлишинг: