"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАPГА ҚУPБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ГЎШТ ТАPҚАТИЛДИ

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Қунбон ҳайити муносабати билан саховатпеша ҳомийлар билан ҳамкорликда қурбонлик сўйилиб, мамлакатимиз бўйлаб, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга тарқатилди.

12 август куни “Юсуф  эшон бобо” жомеъ масжидига Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар таклиф қилинди. Уларга  “Вақф”  хайрия жамоат фонди номидан Қурбон ҳайити муносабати билан юборилган мол гўштлари тарқатилди.

Шу куни туманимизнинг 40 та маҳалласида истиқомат қилувчи 40 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларнинг ҳар бирига 3 килограммдан, жами 120 килограмм қурбонлик учун сўйилган мол гўшти “Вақф” хайрия жамоат фонди номидан тарқатилди.

Янгиликни бўлишинг: