"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон Амударё туманига ташриф буюрди.

Амударёлик таниқли режиссёр ва продюсер Давлатбек Юлдашевнинг таклифига биноан Ўзбекистон халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Убайдулла Омон Амударё туманига ташриф буюрди.

6 август куни меҳмон туманимизнинг Манғит шаҳридаги 9-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан учрашди.

Учрашувда Убайдулла Омон таълим даргоҳида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, мусиқа ва санъатга иштиёқманд ўқувчиларнинг ижод намуналари ва ўқиш жараёни билан яқиндан танишди.


Шу куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳам ижодкор билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувга санъаткорнинг мухлислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди. Аҳоли вакиллари ва ёшлар таниқли актёрга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, жавоблар олдилар.

Шунингдек, Қиличбой маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳам шу каби учрашув ташкил қилинди.

Мазкур учрашув ҳам қизғин савол-жавобларга бой бўлди.


Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон Қиличбой овулининг Аёқчи маҳалласида ташкил қилинган Оталар чойхонасига ташриф буюрди.

Оталар чойхонасига йиғилган нуронийлар халқ артисти билан бугунги кино ва санъат оламидаги янгиликлар ҳақида суҳбатлашдилар.


Убайдулла Омон 7-8 август кунлари ҳам туманимизда бўлади. У Икромжон Сийтимов ва Давлатбек Юлдашев иштирокида суратга олинаётган “Амударё” номли қўшиқ клипида тасвирга тушади.

Шунингдек, 7 август куни “Ёшлик” кинотеатрида режиссёр ва продюсер Давлатбек Юлдашев томонидан суратга олинган “Ҳасад” фильмнинг премьераси бўлиб ўтади.

Ушбу фильм 7 августдан кейин ҳар куни соат 19:00да ва 21:00 да “Ёшлик” кинотеатрида намойиш қилинади.

Янгиликни бўлишинг: