"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ТУМАНИМИЗДА 2019 ЙИЛДА 10 КИЛОМЕТPДАН ОPТИҚ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ ТАPМОҚЛАPИ ТОPТИЛДИ

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга, коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини оширишга ва шу баробарида  ҳар бир фуқаронинг ўз турмушидан рози бўлиб яшашига эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда албатта тоза ичимлик суви билан таъминлаш  муҳим аҳамиятга эга.

“Туямўйин – Нукус” минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси Давлат унитар корхонасига қарашли Амударё туман филиалида ҳам бу борада кўпгина ижобий ўзгаришларга эришилаяпти. Филиал балансидаги сув қувурлари ва тармоқларининг  умумий узунлиги 289,7 километрни ташкил этади, шундан асосий сув  қувурлари 69,6 километр, кўча тармоқлар эса 220,1 километрдан иборат.

2018 йилда “Оролбўйи минтақаларини ривожлантириш “ жамғармаси ҳисобидан Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидан  Олмазор маҳалласи ҳудудигача 2,5 км. узунликда  магистрал сув тармоқлари, Дурунки маҳалласи ҳудудида 5,7 км. узунликда, Гулзор маҳалласи ҳудудида эса 6 км. узунликда магистрал ва кўча сув тармоқлари ётқизилди. Натижада мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланди.Дўстлик, Олмазор маҳаллалари аҳолисининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

2018 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ Манғит шаҳрининг Гурлан кўчасидан Қипчоқ кўчаси бўйлаб 3 км. узунликда магистрал сув тармоқлари ётқизилиб ,ишга туширилганлиги  Ойбек, Гулзор маҳалласи аҳолиси учун жуда қувонарли бўлди. Чунки кўп йиллардан бери мазкур ҳудудларда ичимлик суви муаммо бўлиб келаётган эди.

2018 йилги “Обод қишлоқ” дастури доирасида эса Назархон овули ҳудудида  6, 9 км., туман бўйича жами эса 24,1 км. узунликда   магистрал ва кўча сув тармоқлари ётқизилиб, 632 та хонадонга  марказлашган ичимлик суви ўтказилди ва 420 хонадоннинг ичимлик сув билан таъминланиши яхшиланди. Қипчоқ овули ҳудудида  2та сув тозалаш шаҳобчаси қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги аҳолининг тоза  ичимлик сувга бўлган  эҳтиёжини қоплашга хизмат қилади.

Туманимизда жорий йилда ҳам бу борада кўпгина саъй – ҳаракатлар олиб борилаяпти.Хусусан “Оролбўйи минтақаларини ривожлантириш “ жамғармаси ҳисобидан  шу кунгача Ойбек номли маҳалла ҳудудида 5,6 км. , Чордара маҳалла ҳудудида эса 0,45 км. узунликдаги сув тармоқлари янгидан тортилиб, фойдаланишга топширилди. Йил бошидан бери 10,5 км. узунликдаги магистрал ва кўча сув тармоқлари тортилди ва 469 та хонадон  марказлашган ичимлик суви билан таъминланди.

Кундалик ҳаётимизда ичимлик сувга эҳтиёжимиз нечоғлик улкан эканлигини эътиборга олиб, ўз ҳисобимиздаги  сув сақлаш ва тозалаш ҳовузларимиздан унумли фойдаланишга, туманимиз аҳолисига меъёрдаги сувни етказиб беришга ҳаракат қилаяпмиз.  

Акбар PАЖАБОВ, “Туямўйин-Нукус” минтақалараро сув қувуридан

фойдаланиш бошқармаси Давлат унитар корхонаси 

Амударё туман филиали бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: