"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

"Чордара" маҳалласида сунъий қопламали футбол майдончаси фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда ишбилармонликни, айниқса, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имконият яратилмоқда. Давлатимиз томонидан кредит маблағлари ажратилиб, бунга чекка ҳудудларда яшовчи оилалар ҳам жалб этилмоқда ва тадбиркорликни йўлга қўйиб олишларига кўмаклашилмоқда.

5 август куни "Чордара" маҳалласидаги бўш турган майдонда ёш тадбиркор Ж.Зарипов томонидан қурилган сунъий қопламали футбол майдончаси фойдаланишга топширилди. Майдонча Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида “Микрокредитбанк”дан олинган 156 млн. сўм кредит маблағи ҳисобидан қисқа муддат ичида қуриб битказилди.

Спорт иншоотининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари М.Темирбаев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Шерметов, БЎСМ директори Ч.Тожимуродов ҳамда маҳалла раиси, масъуллари, фаоллари қатнашишди. Маросимдан сўнг, маҳалла ёшлари иштирокида футбол мусобақаси ташкиллаштирилди.Тадбиркор ташаббуси билан майдончада ҳар куни туман Спорт мактабининг футбол тўгараги аъзоларига спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратиш мақсадида бепул хизмат кўрсатиш ташкиллаштирилди.

Сунъий қопламали футбол майдончаси бунёд этилиб, ёшларга жисмонан соғлом бўлиб ўсишлари учун шароит яратилганидан маҳалла аҳли ниҳоятда мамнун бўлдилар.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: