"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Вирусли гепатит “А”га қарши эмлаш – КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЭНГ САМАPАЛИ ЙЎЛДИP

Вирусли гепатит “А” касаллиги ҳозирги кунда бутун дунё бўйича кенг тарқалган касалликлардан ҳисобланади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълумотига кўра дунёда ҳар йили 1,5 млн. инсон ушбу касалликка чалинади. Вирусли гепатитнинг бу тури кенг тарқалган бўлиб, унинг салмоғи жами вирусли гепатитлар орасида дунёнинг турли мамлакатларида ўзгариб туради. Европа ва АҚШ да вирусли гепатит “А” касаллигининг салмоғи 10 дан 30 фоизни ташкил этади. Pивожланиб бораётган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси каби мамлакатларда 70-90 фоизни ташкил этади.

Сўнгги йилларда республикамизда вирусли гепутит “А” нинг салмоғи жами вирусли гепатитлар орасида 95 фоизни ташкил этмоқда. Ҳар 3-4 йилда вирусли гепатит “А” касаллигининг даврийлик кўтарилиши кузатилади. Бу ҳолат асосан ушбу касалликка қарши иммунитетга эга бўлмаган инсонларга кўпроқ боғлиқ бўлади.

Верусли гепатит “А” ичак касаллиги ҳисобланиб, асосан маиший-мулоқот йўли орқали, шу жумладан ифлосланган қўллар орқали юқади. Мактабгача ҳамда мактаб ёшидаги кичик болалар бу хасталикка бошқаларга нисбатан кўпроқ чалинадилар.

Бугунги кунда болалар ўртасида вирусли гепатит “А” касаллиги тарқалишининг олдини олишда энг самарали ва ягона чора-тадбирлардан бири-профилактик эмлаш ҳисобланади.

Сўнгги йилларда вирусли гепатитнинг “А” турига қарши эмлаш ишлари дунёнинг Исроил, Греция, Италия, Қозоғистон каби кўпгина мамлакатларида ўтказилаяпти.

Бугунги кунда вирусли гепатит “А” дан ҳимояланиш учун юқори самарали вакциналар ишлаб чиқилган. Ушбу вакциналар юқори иммуноген таъсирга эга бўлиб, касаллик ривожланишининг олдини олади. Вирусли гепатитнинг “А” турига қарши эмлаш тажрибалари шундан далолат берадики, бунда нафақат эмланганлар касалликдан ҳимояланишди, балки ушбу худудларда вирус циркуляциясининг камайиши ҳам яққол кўзга ташланади.

2017 йилдан бошлаб республикамиз бўйича вирусли гепатитнинг “А” турига қарши эмлаш ишлари олиб борилаяпти. Эмлаш аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан ўтказилиб, у 170000 сўмга амалга оширилади.

Вирусли гепатит “А” касаллиги билан касалланган болалар нимжон, камҳаракатчан бўлишиб, улар бирон бир ишни қилишда тезда чарчаб қоладилар. Уларнинг тезда бошқа касалликларга ҳам чалиниши кузатилиши мумкин. Агар фарзандингиз вирусли гепатит “А” касаллиги билан касалланса, унинг шифохонада камида 20-21 кун даволаниши ва бунинг натижасида эса анча маблағ сарфлашингизга тўғри келади.

Шундай экан, ҳар бир ота-она ўз фарзандини вирусли гепатит “А” касаллигига қарши эҳтиётдан эмлатишни унутмасин!

Д.БАБАЖАНОВ, туман ДСЭНМ бош шифокори.

Янгиликни бўлишинг: