"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ҚАНГЛИ ОВУЛИ ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНМОҚДА

Мустақиллик йилларида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига эришиш, овул, маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали турмушларидаги муаммо ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этиш, интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам ўз аксини топмоқда.

Туркманистон давлати билан чегара ҳудудда жойлашган Қангли овулида 3345 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шунинг 3127 нафари ўзбек, 89 нафари қозоқ, 30 нафари қорақалпоқ, 96 нафари туркман, шунингдек, татар, қирғиз миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади.

Азал-азалдан шу ҳудудда яшаб келаётган турли миллат вакилларининг тўйи, маъракаси, қувончи-шодлиги бир, бир оила фарзандларидай аҳил, иноқ  яшаб келишмоқда.

Овулдаги меҳнатга яроқли 1730 нафар аҳолининг 1169 нафари иқтисодиёт тармоқларида, 18 нафари кичик корхоналарда, 181 нафари таълим муассасаларида, 60 нафари соғлиқни сақлаш муассасаларида, 4 нафари маданият муассасаларида меҳнат қилишади. Шунингдек, 45 нафар одам қурилиш соҳасида ишлайди, уй меҳнатида банд бўлганлар сони эса 75 нафарни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли, вақтинча ишсиз 568 нафар аҳолини иш билан таъминлаш, оилаларида даромад манбаларини яратишларига эришиш мақсадида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаяпти.

Овул аҳолисининг 106 гектарлик томорқа ер майдони оилалар иқтисоди юксалишига сезиларли таъсир кўрсатаётган манбадир. Улар турли қишлоқ хўжалик экинларини барвақт етиштириб, ўз оиласи эҳтиёжидан ортганини бозорга олиб чиқиб сотиб, элимиз дастурхони тўкинлигига ҳам муносиб ҳисса қўшишаётир.

Шунингдек, аҳолининг 1618 бош қорамоли, 76 бош қўй-эчкилари, 6500дан зиёд паррандалари ҳам даромадлари кўпайишига, турмуши фаровонлашувига асос бўлаётир. Шундандир, 138 нафар аҳоли ўз шахсий техника воситаларига эга, бир-биридан файзли кўчалардаги деярли барча уй-жойлар замонавий услубда таъмирланган ободонлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган.

Овул ҳудудида 67- ва 29-сонли мактаблар, 44-сонли мактабгача таълим муассасасида аҳоли фарзандлари таълим-тарбия олишади. Шунингдек, Қангли ММТП, Қангли ҚВП, Қангли маданият уйи, Хонжиғали биолабораторияси, Қуйи Қипчоқ СИУ ва 18 та фермер хўжаликлари фаолият юритади.

Бугунги кунда овул аҳолисига 1 та “Амударётутинув” акциядорлик жамиятига қарашли, 9 та хусусий дўконлар, 1 та гўшт сотиладиган дўкон, 3 та стадионлар, 3 та спорт майдончалари, 8 та маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари, шундан 5 та тикувчилик цехи, 3 та харазлар хизмат кўрсатмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларининг яхши йўлга қўйилганлиги, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинганлиги қўшни-қўшнилар, қариндошлар орасида ўзаро меҳр-оқибат барқарорлигига эришилган. Натижада туфайли овул ҳаёти тинч-осойишта. Ҳудуд жорий йил бошидан бери туманимизнинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларидан ҳисобланади.

Овулдаги таълим-тарбия муассасаларида ўқувчи ёшларнинг замонавий илмларни пухта эгаллашларига эътибор берилаётганлиги ва ишсиз ёшлар орасида соғлом турмуш кечириш аҳамияти кенг тарғиб этилаётганлиги ўз самарасини бераяпти.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлашга қанглиликлар ҳам ўзгача шижоат билан киришаяпти. Кўчалар, ҳовли-жойлар атрофлари ободонлаштирилиб, ўзгача чирой очмоқда. Ҳа, Қангли овули аҳолиси меҳнатлари билан ўз ҳудудини обод ва фаровон гўшага айлантирмоқдалар.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: