"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

СОБИҚ КАСБДОШЛАP ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИP ЙЎЛ ТPАНСПОPТИ ХОДИМЛАPИ КУНИНИ МУНОСИБ НИШОНЛАДИЛАP

Дўстлик, биродарлик, меҳр-оқибат каби муқаддас туйғулар борки, ҳаётимиз мазмунли, файзли. Ана шундай туйғулар дилларни дилларга боғлайди, орадан йиллар ўтса-да, эскирмайди, унутилмайди.

Шу йил 4 август куни Манғит шаҳридаги “Афруза” кафесида бўлиб ўтган собиқ ҳамкасбларнинг учрашуви ҳам бунга мисол бўла олади. Улар собиқ СССP ҳукмронлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида Қўнғирот депосига қарашли Жумуртов станциясида локомотив бригадада машинисть бўлиб ишлашган, айни кунда кексалик нафақасидаги темир йўл транспорти ходимларидир.

– Одамнинг ҳаётда дўст-биродарлари қариндошлари, оғайнилари кўп бўлади. Бироқ бир мақсад йўлида бирга меҳнат қилган ҳамкасбларнинг ўрни ўзгача. Шунинг  учун ҳам биз йилда бир марта йиғилишиб ўтириб, дилдан суҳбатлашиб, дийдорлашиб турамиз, – дейди тадбир ташкилотчиларидан бири Ўролбой оға Pаҳимов.

Собиқ ҳамкасблар мамлакатимиз Президенти муҳтарам Ш.Мирзиёев Фармонига кўра август ойининг биринчи якшанбаси Темир йўл  транспорти ходимлари куни сифатида белгиланганидан жуда хурсанд. Тўғри, айни кунда туманимизда мазкур хизмат тури фаолият кўрсатмайди. Бироқ соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилган кишилар учун бу кун азиз кун.

Тадбирда иштирок этган 25 нафардан зиёд собиқ темирйўлчилар байрам баҳона дийдорлашиб, дилдан суҳбат қурдилар, кўнгиллар кўнгилдан сув ичди, биродарлик, дўстлик ришталари янада мустаҳкамланди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: