"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида катта тадбир ўтказилди

“Камалак” болалар ташкилоти томонидан ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш ҳамда маънавий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

  4 август куни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Манғит маданият ва истироҳат боғида “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида туман ёшлари учун катта тадбир ташкиллаштирилди. Ёзги таътилда дам олиш оромгоҳларига қамраб олинмаган болаларнинг дам олишларини юқори савияда ташкил қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбирга Қорақалпоғистон Pеспубликаси сардорлар Кенгаши аъзолари ташриф буюришди.

 

Лойиҳа доирасида туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.   Шунингдек, сардорлар Кенгаши аъзолари иштирокида оммавий спорт ва қизиқарли викторина ўйинлари ўтказилди.
Тадбир ёшларда катта таассурот қолдирди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: