"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Тиббиёт бирлашмасида инсон ҳуқуқлари ва меҳнат муносабатлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Жамиятимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бирламчи вазифалардан саналади. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ўзида ифодалаган демократик олий мақсадларни амалга ошириш, қадриятларни чуқур қарор топтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

2 август куни туман Тиббиёт бирлашмасида Адлия бўлими ва Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида инсон ҳуқуқлари ва меҳнат муносабатларига доир қонун ҳужжатлари, киритилган ўзгартиришлар, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ва ходимларнинг ҳуқуқий онгини, маданиятини янада ошириш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман Адлия бўлими бош мутахассиси Ж.Бекимбетов ва Бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат ҳуқуқи инспектори P.Шомуродовлар иштирок этди.

Тиббиёт бирлашмаси ходимларига Сайлов кодекси, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги, одам савдосига қарши курашиш, мажбурий меҳнатга қарши курашиш тўғрисидаги қонунлар мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Шунингдек, мазкур қонунлар доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилишда бирлашма ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар олишди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: