"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Қурбон ҳайити муносабати билан тадбиркорлар нуронийларга совғалар улашди

Мамлакатимизда кексаларни, эл фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб, пенсия ёшига етган инсонларни ардоқлаш, меҳр- оқибат кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб туриш-халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Бунингдек урф - одатларимиз қутлуғ кунларда, ҳайит байрамларида, айниқса яққол намоён бўлади.

Шу йил 1 августда  "Манғит" масъулияти чекланган жамияти раиси Турсунбой Аҳмедов 1 дона музлаткични,  "Нилуфар" хусусий  дўкони раҳбари Жамолиддин Нажмиддинов  озиқ- овқат маҳсулотлари тўпламини Манғит шаҳрининг Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Собир ота Нуруллаевга Қурбон ҳайити совғаси сифатида тақдим этдилар ва яқинлашиб келаётган муборак кун билан қизғин қутладилар.

Шу куни Холимбег овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси ўринбосарлари О.Ибрагимов, Б.Шомуродовлар иштирокида овулда истиқомат қилувчи кексалар- Мавлон ота Жуманиёзов, Янгилжон момо Олламова,  Турсуной Матқурбоноваларнинг хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олишди ва кийим- кечак, озиқ- овқат маҳсулотлари жамланмасини совға қилишди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: