"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ЯҚИН, ТАЙЁPГАPЛИКЛАP ҚАНДАЙ?

 Ёзги таътил қанчалик мароқли ва саргузаштларга бой бўлмасин,барибир ўқувчи ёшлар янги ўқув йилини, бирга таълим олаётган дўстларини , устозларини соғинишади  ва қадрдон мактабига боришга ошиқишади.

Туманимиздаги  87та умумтаълим мактабларида ҳадемай янги  ўқув йили бошланиб, синфхоналар  келажак сари дадил интилаётган ўғил- қизлар билан гавжум бўлади.

 Айни кунларда мактабларнинг барчасида ҳам янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари қизғин кетаяпти—мактаблар таъмирланиб, атрофлари ободонлаштирилмоқда, ҳар бир синфлар учун синфхоналар белгиланиб,  безатилмоқда.

         Етарлича кадрлар салоҳиятига эга бўлган 26 сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йилида 42 нафар малакали ўқитувчилар 488 нафар ўқувчиларга таълим- тарбия беради. 2017 йилда Инвестия дастурига мувофиқ капитал таъмирланган мактаб  биноси, синфхоналар , фасад қисми ўқувчиларда тўғри муносабат   тарбиялангани боис, худди янгидан таъмирдан чиқарилгандай тасаввур уйғотади одамда.Жорий йилда ҳам мактаб ер участкасидан олинган даромад ва якка тадбиркор Замира Холбоева, фермерлар Нуриддин Каримов ва Pуфат Аҳмедовларнинг ҳомийлик маблағлари  ҳисобига синфхоналар поллари,парталар ва стуллар  бўялди,  мактаб филиалининг синфхоналари поллари , фасад қисми бўялиб, чиройли кўриниш касб этди. Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактабга ва филиалига ҳожатхоналар қурилди.

Айни кунларда мактабда  синфхоналарни безатиш ишлари амалга оширилаяпти.

 42 сонли умумтаълим мактаби 2018 йилда 1,5млрд . сўмлик  маблағ ҳисобига капитал таъмирланган эди. 2019 – 2020 ўқув йили олдидан  ҳомийлик маблағлари ҳисобидан синфхоналар поллари, парталар бўялди, куз- қиш мавсуми учун 26 тонна кўмир ёқилғиси ғамланди, 1 синфга қабул қилинаётган 50 нафар болажонлар учун  иккита синфхона алоҳида  безатилди.Янги ўқув йилида мазкур мактабда 520 нафар ўқувчилар таълим- тарбия олишади. Тайёргарликлар ҳам шунга монанд олиб борилаяпти.

76 сонли умумтаълим мактабида ўтган даврларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари яхши олиб борилганлиги туфайли ҳудуди гўзал манзара касб этган ва кўрган кўзни қувнатади.Дид билан экилган  арчалар, турли қулф уриб очилиб турган гуллар остонадаёқ мактаб ҳақида илиқ таассуротлар уйғотади. Мактабда янги ўқув йилида 549 нафар ўқувчи икки сменада таълим олишади .Бу йил биринчи синфларга 64 нафар болажонлар қабул қилинади. Уларнинг ва барча ўқувчиларнинг  пухта ўқиб- ўрганишлари учун синфхоналар поллари , парталар, стуллар бўялиб, кўргазмали қуроллар,  аллома боболаримизнинг илм олишга ундайдиган ҳикматли сўзлари билан безатилди, бир синфхона янгидан пол қилинди, иситиш қозонхоналари таъмирланди. Шунингдек мактаб ҳожатхонаси маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан таъмирланди.

 Илм-маърифат – мамлакат тараққиётини таъминловчи кучдир. Бу кучни эса онг-у шууримизга  мактабда муаллим жойлайди. Бунинг учун муносиб шароитлар яратиш  бугунги куннинг энг муҳим ваифаларидандир.

Янгиликни бўлишинг: