"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ҒЎЗА ЗАPАPКУНАНДАЛАPИГА ҚАPШИ САМАPАЛИ КУPАШИЛМОҚДА

Айни кунда Амударё туманида 2019 йил ҳосили учун экилган пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.

Бу даврда айниқса пахтани турли зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш ишларига эътибор кучайтирилаяпти.

Ҳозирги пайтда туманда 1000 литр химстоп препарати бегона ўтларга қарши ишлатилаяпти. Шира ва трипсларга қарши 140 литр инсектосупер, 20 литр имитрин препаратлари сепилди. Пахтани  баргдан озиқлантириш учун 14500 литр гуммигрант, 1700 литр ентогумин, 300 литр ИФО ПЗН, 3500 литр узгумми, 3593 литр байкал, 1000 литр геогумат стимулиаторларидан фойдаланилди.

Шунингдек, кўсак қуртига қарши ишлатиладиган Абоунт ва Апоклем заҳираларини яратишга ҳам алоҳида эътибор берилаяпти.

2019 йил ғўза павариши мавсумида қишлоқ  хўжалиги экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун тумандаги мавжуд 16 та биолаборатория томонидан 132  кг. трихограмма, 1,125 млн. дона олтинкўз имагоси, 60 млн. дона бракон маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилиб, бу биолабораториялар 85 тонна арпа, 2400 кг. шакар, 1200 кг. мерва ва 1200 кг. маргарин билан таъминланди.

Биолабораторияларда шу кунга қадар 80 тонна арпа зарарлашга қўйилиб, шундан 463 кг. митотрога, 152 кг. трихограмма, 64,5 млн. дона бракон ва 1,21 млн. дона олкинкўз имогаси ишлаб чиқарилди ва уларни пахта далаларига тарқатиш ишлари ташкил этилаяпти. Шунингдек, далаларга илдиз қуртига қарши 1000 донага яқин ферамон тутқичлар ўрнатилди.

Ҳозирги кунда далага биомаҳсулотларни тарқатиш ишларига катта эътибор берилаяпти. Шу кунгача пахта далаларига 56,497 млн. дона олтинкўз тухуми, 115,224 кг. трихограмма ва 47,4 млн. дона бракон энтомофаглари билан ишлов берилди. Бу жараён ҳозирги кунда ҳам давом этаяпти.

Тумандаги мавжуд биолабораториялар хизматларидан унумли фойдаланиб, ғўза зараркунандаларига қарши кураш янада кучайтирилса 2019 йилнинг мўл пахта ҳосилига пухта замин яратилади.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: