"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

МАНҒИТ АPНА КАНАЛИНИНГ БИP ҚИСМИ ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БУЮДЖЕТИ ҲИСОБИДАН ҚАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий бюджетларини шакллантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти  органларининг  бюджет ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони жойларда маҳаллий бюджетдан самарали фойдаланган ҳолда эркин қолдиқлари ҳисобидан ҳудудларни янада ободонлаштириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларни яратишда муҳим восита бўлмоқда.

Президентимизнинг мазкур фармони асосида 2019 йил январь ойида туман ҳокимининг махсус Фармойиши қабул қилиниб, унга асосан 2019 йил 1 январь ҳолатига маҳаллий бдюжетнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бир қатор ишлар амалга ошириш режа қилиб олинган эди.

Жумладан, мазкур Фармойиш билан туман ирригация бўлимига ҳам каналларни тозалаш, гидротехник иншоотларни таъмирлаш ишларига салкам 82 млн. сўм маблағ ажратилган эди.

Бу маблағлар тумандаги Манғит арна каналининг бир қисмини тозалаш шува бошқа каналларда гидротехник  иншоотларни таъмирлаш мақсадларига йўналтирилди.

Жумладан, режага асосан Манғит арна каналининг Манғит шаҳридан ўтувчи 2.8 км. кисмини  қазиш ва тозалаш ишлари режалаштирилган бўлиб бугунги кунгача 2 км. узунликдаги масофада қазиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ишларга 10 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Маҳаллий бюджетнинг 2019 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиқлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг 14,5 млн. сўми ёқилғи мойлаш материаларини сотиб олиш, шунингдек 67,3 млн. сўми сув ўлчаш асбоблари ва бошқа гидротехника жиҳозларини сотиб олиш мақсадларига йўналтирилди.

Эндиликда қазиш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилганидан кейин Манғит арна каналининг сув ўтказувчанлик даражаси янада ошиб, шаҳар ва шаҳар атрофидаги истеъмолчиларга оқар сув етказиб бериш даражаси янада яхшиланади.  Демакки,  овул ва маҳалларда аҳоли томорқалардан фойдаланиш даражаси ошиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги янада юксалади.

Янгиликни бўлишинг: