"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

БИОЛАБОPАТОPИЯ ХИЗМАТЛАPИ СИФАТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

Амударё туманидаги Мамбатсолий Тўраев раҳбарлик қилаётган “Аму Тўлқин биосервис МЧЖ” биолабораторияси Тўлқин овулидаги 16 та фермер хўжаликларига намунали хизмат кўрсатаяпти.

Биолаборатория ходимлари  айни кунда 875 гектар майдондаги пахта, 225 гектар майдондаги буғдой, 20 гектар майдондаги сабзавот,  47 гектар майдондаги томорқа экинларини ва 22 гектарлик боғдаги мевали дарахтларни ҳар хил зараркунандалардан ҳимоя қилишга барча билим ва тажрибаларини сафарбар қилмоқдалар.

Биолаборатория ходимлари Умида Маткаримова ва Ойгул Қодировалар биомаҳсулотлар ва ферамон тутқичларни қўллашда илғор тажрибалардан фойдаланиб, биолаборатория хизмати сифатини яхшилашда самарали фаолият кўрсатмоқдалар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: