"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларига уланиш учун техник шартлар олишга электрон шаклда ариза юбориш мумкин

Тадбиркорлик субектларига қулайлик яратиш мақсадида Ягона порталда «Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларига уланиш учун техник шартлар олишга электрон ариза юбориш» янги хизмати жорий этилди.

Ушбу хизмат, Ягона порталда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субектлари - жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда ИИ гуруҳ истеъмолчилари (иссиқлик таъминоти ташкилотлари; ИСКХ ташкилотлари; Ўзбекистон Pеспубликаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг идоравий уй-жой фонди ва ётоқхоналари; бюджет ташкилотлари; диний ташкилотлар; элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; хусусий уй-жой эгалари ширкатлари)га кўрсатилади.

Эндиликда, тадбиркорлик субектлари Техник шартлар олиш учун, порталда аризани электрон тарзда то`лдиришлари ва талаб этилган ҳужжатларни сканердан ўтказилган нусхаларини илова тарзида юборишлари кифоя. Аризани юборилган кундан эътиборан 2 иш куни муддатида, фойдаланувчининг шахсий кабинетига сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларига уланиш учун Техник шартлар, ёки уларни беришга асосланган, ариза формасини тўлдиришда йўл қўйилган ёки илова этилган ҳужжатлардаги камчиликлар кўрсатилган рад жавоби юборилади.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164 сонли «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш доирасида жорий этилган.

Ўзбеклар сувни ”ҳаётий муҳим модда ё “ресурс” деб эмас, улуғ қадрият деб эъзозлайди. Уволидан қўрқади. Зеро, сув нондай, балки нондан ҳам азиз, муқаддас бир неъмат. Ҳатто ҳар бир мўъминнинг сўнгги насибаси ҳам оғзига томизиладиган бир неча томчи сув... Уни пок сақлаш ҳар бир инсофли одамнинг, ҳар бир мусулмоннинг ва ҳар бир фидойи ўзбекнинг виждон ишига айланиши лозим.

Ш.Абдуллаев, туман давлат хизматлари

маркази мутахассиси

Янгиликни бўлишинг: