"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ОҚ ОЛТИНЛИК ФЕPМЕPНИНГ ДАЛАСИДА ПАХТА ОЧИЛДИ

2019 йилда 15250 гектар майдонга яхши ният билан чигит қадаган амударёлик пахтакорлар униб чиққан ғўза ниҳолларини ҳам меҳр билан парвариш қилдилар.

Ғўза парвариши билан боғлиқ барча агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳар бир туп пахтада ҳосил нишоналари – гул ва кўсакларнинг кўпайишига омил бўлаяпти.

Биз бугун туманнинг Оқ олтин овулидаги Отабек Жуматов раҳбарлик қилаётган “Шомуротова Сайёра” фермер хўжалигидан ажойиб бир хушхабар олдик: фермер хўжалиги далаларида пахта очилди!

Бундай янгиликдан руҳланган фермер хўжалиги меҳнаткашлари 44 гектар майдондаги ғўза парваришини қизғин давом эттирмоқдалар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: