"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИГИДА МЎЛ ПАХТА ҲОСИЛИ ЕТИШТИPИЛАЯПТИ

Амударё туманининг “Қангли” овули ҳудудидаги Қурбонбой  Айтимбетов раҳбарлик қилаётган “Айтимбетов Қурбонбой” кўп тармоқли фермер хўжалиги 109 гектар ер майдонига эга бўлиб, бу хўжаликда пахта, бошоқли дон, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш билан биргаликда асаларчилик ва балиқчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилаяпти.

Хўжалик аъзолари давлатга пилла, пахта ва ғалла топшириш бўйича шартномавий режаларини ҳар йили ортиғи билан бажаришга эришиб келмоқдалар. Шу йилнинг баҳорида фермер хўжалиги меҳнаткашлари 8 қути ипак қурти уруғини яхши парвариш қилиб, давлатимизнинг пилла хирмонига 500 килограммга яқин “кумуш тола” топширишга эришдилар. Фермер хўжалиги меҳнаткашлари 8 гектар майдондаги кузги буғдойдан ҳам яхши ҳосил олишга эришдилар. Фермер хўжалиги меҳнаткашлари бу йил  26 тонна буғдой етиштириб, ҳосилдорликни 32 центнерга етказишга муваффақ бўлдилар.

Ҳозирги кунда фермер хўжалигининг 51 гектар майдонидаги ғўзалар агротехник қоидалар асосида парвариш қилинаяпти. Шу кунгача ғўза қатор ораларига 2 та  ТТЗ-80 русумли трактор ва бошқада механизмлар ёрдамида бир неча маротаба ишлов берилди. Хўжаликда ғўзаларни суғориш, озиқлантириш ва бегона ўтлардан тозалаш ишлари ҳам шу куннинг талаблари даражасида амалга оширилаяпти.

Айни кунда фермер хўжалиги далаларида яхши парвариш қилинаётган ҳар бир туп ғўзада ҳосил нишоналари – гул ва кўсаклар кўпаймоқда.

Бу йил фермер хўжалиги меҳнаткашлари давлат хирмонига 104 тонна пахта топшириб, шартномавий режаларини муваффақиятли бажаришни ният қилишмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: