"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ҚЎPИҚЛАШ ХИЗМАТИГА ИШОНЧ ОPТАЯПТИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4060-сонли Қарорига ва Ўзбекистон Pеспубликаси ички ишлар вазирлигининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Pеспублика Кенгашининг ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қўриқлаш бошқармасининг қатор қарор ва кўрсатмаларига асосан жойларда техник қўриқлаш пунктлари фаолиятларини янада яхшилаш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилаяпти.

Жумладан Амударё  тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, хусусий дўконлар, компьютер хоналари, пайнет шохобчалари ва шунга ўхшаш савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда кўп қаватли уйларда фуқаролар хотиржамлигини таъминлаш, ўғирликлар, талон-тарожликлар содир  этилишининг олдини олиш мақсадида қўриқланадиган объектларга техник қўриқлаш бўлими томонидан янги  замонавий қўриқлов ускуналари ўрнатилмоқда. Натижада кейинги пайтларда қўриқловга олинган объектларда ўғирликлар содир этилмади. Шу сабабли бўлса керак, туманимизда  қўриқловга топширилаётган объектлар сони тобора кўпайиб бораяпти.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида техник қўриқлаш пункти ходимлари автоматлаштирилган қўриқлаш тизимлари орқали берилган хабарларга кўра тезкорлик билан тегишли жойларга бориб, объектларда рўй бериши мумкин бўлган 18 та нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга эришдилар.

Жумладан, Манғит шаҳрининг Гурлан кўчасида жойлашган, “Лаваш” чойхонасига, Қипчоқ йўли бўйидаги Бобур кафесига, Чордара маҳалласида жойлашган “Шаҳло” кафесига бемаҳалда ёмон ниятда киришга ҳаракат қилган маст кишилар қўлга олиниб, уларга тегишли чоралар кўрилди.

Кўриқлаш бўлими ходимлари ўзларига ишониб топширилган объектларда хавфсизликни таъминлаш, уларни ишончли қўриқлашни амалга ошириш мақсадида барча имкониятлардан унумли фойдаланмоқдалар. Уларнинг бугунги кундаги мақсадлари – халқимиз ишончини тўла оқлашдан иборат.

Қ.ҚАННАЗАPОВ, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қўриқлаш бошқармаси

1-Алоҳида отряди ТҚП бошлиғи, лейтенант.

Янгиликни бўлишинг: