"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУPИГА КИPИТИЛГАН ҚИЛИЧБОЙДА ҚАНДАЙ ЎЗГАPИШЛАP ҚИЛИНДИ?

Туманимизнинг энг қадимий ҳудудларидан бири, Қиличниёзбой бобокалонимиз номи билан аталувчи Қиличбой овули мустақиллик йилларида ўзгача чирой касб этди. Мавжуд 24 та кўчаларда ҳар йили ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши натижасида ҳовлилар фасад қисмларида мевали манзарали дарахтлар, гуллар ўстирилиб, яшилликка бурканди, янги-янги иморатлар қад ростлади.

Ҳозирги кунда овул ҳудудида 1086 хонадонда 1146 та оила истиқомат қилади. Меҳнатга лаёқатли аҳоли  сони 3085 нафар бўлиб, шуларнинг 2928 нафари иш билан банд.

Ишсиз аҳолини фойдали меҳнатга жалб қилиш, оиласида даромад манбаларини яратишга ва шу туфайли турмуши фаровонлашувига эришиш мақсадида тинимсиз тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилганлиги туфайли томорқа ерлардан унумли фойдаланилмоқда.

Ҳудудда 1076 хонадоннинг томорқа ери мавжуд ва уларда аҳоли оиласи учун зарар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзлари етиштирибгина қолмай, бозорларимиз тўкинлигига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Овулда 731 нафар аҳоли тадбиркорлик фаолияти билан, уларнинг 14 нафари касаначилик, 2 нафари миллий ҳунармандчилик, 22 нафари савдо-сотиқ, 689 нафари чорва ва парранда боқиш билан шуғулланишади. Оилавий тадбиркорлар сони эса 6 тадир.

Овул ёшларининг 56 нафари мамлакатимиздаги турли олийгоҳларида, 25 нафари хорижий олийгоҳларда таълим олишмоқда. Улар эрта бир кун албатта, етук кадрлар бўлиб етишиб, Қиличбой овулининг, туманимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар. Ҳозир овул ёшлари 3 та спорт майдончасида, 2 та болалар майдончасида бўш вақтларида спорт билан шуғулланиб, маҳоратларини оширмоқдалар. Шунингдек, 3 та кутубхона аҳоли ва ёшлар хизматида. 17 та савдо дўконлари, 1 та тўйхона, 3 та умумий овқатланиш шоҳобчалари, 2 та ўқув маркази, 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси мавжуд.

Овул аҳолисининг кўпчилик қисми ҳудуддаги 8 та фермер хўжаликларида меҳнат қилишади.

Аҳоли турмуши тарзини яхшилаш, хонадонларни намунавий ҳолатга келтириш, уйларнинг атрофи ва ичкарисининг санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида овул 2019 йилги “Обод қишлоқ” дастурига киритилди.

Дастурга мувофиқ 300 та якка тартибда қурилган уйларни таъмирлаш, 120 та уйларнинг фасад қисмини, 25 та уйларнинг дарвозаларини таъмирлаш, 160 та уйга тўсиқ деворлар қуриш, 85 та уйнинг тўсиқ деворларини таъмирлаш режалаштирилган эди.

Ҳозирги кунгача 117 та уйларнинг  том қисми таъмирланди, марказий йўл бўйидаги уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари якунига етай деб қолди. Овулнинг Тоза ёп ва Олмазор аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланишига шароит яратиш мақсадида П-1 коллекторининг икки ярим километрлик ҳудудини қазиб, тозалаш ишлари йўлга қўйилди.

Айтиш мумкинки, “Обод қишлоқ” дастури доирасида режалаштирилган ишларнинг амалга оширилиши овулнинг яна ҳам кўркам, обод ва фаровон гўшага айланишига асос бўлади.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олишни ва нишонлашни ўз олдларига мақсад қилиб қўйган қиличбойликлар учун ўтаётган ҳар кунимиз яратишлар, янгиланишлар ва бундёкорликлар билан кечмоқда.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: