"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

АPХИВ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАБ, ХИЗМАТ КЎЛАМИНИ ОШИPАМИЗ

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё тумани давлат архиви 2006 йилда ташкил қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида муассасада архив иши ва иш юритиш соҳасида зарур инфратузилма яратилди, архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ижобий натижаларга эришилди. Туманимиз халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган миллий архив фонди янги ҳужжатлар билан бойитиб борилмоқда.

Туман давлат архивида 2006 йилдан бугунги кунга қадар жами 187 та фонд ва уларда миллий архив фонди таркибига кирувчи доимий сақланадиган 19 минг 259 та ҳужжатлар, шахсий таркибга оид 12 минг 627 та ҳужжатлар сақланмокда.

Архив иши, давлат сақловидаги архив ҳужжатларининг сақланиш ҳолатини тартибга келтириш, архив муассасасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, моддий техника базасини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг ўтган даврида 2 та компьютер, 3 та принтер, 1 дона қоғоз шаклидаги ҳужжатларни электрон ҳужжатга айлантирувчи ускуна харид қилинди ва 2019 йилнинг шу даврига қадар миллий архив фонди ҳужжатларининг 1 минг 575 та кадр электрон нусхаси яратилди.

Туман давлат архиви биноси 2018 йилда реконструкция қилинган, барча шароитларга эга янги бинога кўчиб ўтди. Бинода ҳужжатлар зарур намлик ва ҳароратга, тегишли шароитларга эга хоналарда сақлаб келинмоқда. Ҳужжатларнинг ўғирланиш ва йўқолиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида хоналар сигнал берувчи қурилмалар ва кузатув камералари, ўт ўчириш анжомлари билан таъминланган.

Ҳужжатхонада ҳафтанинг жума куни санитария-гигиена куни деб белгиланган. Шу куни барча ҳодимлар ҳужжатларни тозалаш, йиртилган ҳужжатларни бутлаш ишларини олиб боришади.

Ҳозирги пайтда архивимизга келиб тушаётган ҳужжатлар темир жавонларга ва картон қутиларга жойлаштирилмоқда. 2019 йилнинг иккинчи ярмида архивни замонавий типдаги стеллажлар билан таъминлаш режалаштирилмокда.

Амударё тумани давлат архивида 10,25 штат бирлиги мавжуд бўлиб, айни кунда бу ерда 11 нафар ходим, 1 нафар раҳбар, 1 нафар етакчи архивчи, 2 нафар фонд сақловчи, 3 нафар архивчи ва 3 нафар техник ходимлар, бюджетдан ташқари хўжалик бўлимида эса 3 нафар ходим, 2 нафар архивчи ва бош ҳисобчи фаолият юритмокда.

Ходимларнинг малакасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилаяпти. Шу кунгача 2 нафар ходимимиз ҳуқуқшунослар малакасини ошириш институтида малакасини оширди, 3 нафар ходимимиз касбий компетентлик бўйича аттестациядан ўтиб, гувоҳномага эга бўлишди. 1 нафар ходимимиз компьютер саводхонлиги бўйича ўз малакасини ошириб келди.

Биз бундан кейин ҳам архивимиз фаолиятини янада жонлантириб, фуқароларга кўрсатилаётган хизмат кўламини кенгайтиришга ва сифатини янада яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Б.ЖуманиЁзов, туман давлат архиви директори.

Янгиликни бўлишинг: