"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

“Офарин” фольклор-этнографик жамоаси томонидан маданий дам олиш тадбири ўтказилди

Президентимиз томонидан жорий этилган бешта ташаббуснинг биринчиси бўйича ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳаси тайёрланди. Унга мувофиқ ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича ҳудудий “йўл харита”лари тасдиқланди. Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий санъат тўгараклари, ҳаваскорлик театр жамоалари ва болалар ансамблларини ташкил этиш белгиланди.

Биринчи ташаббусни амалга ошириш юзасидан туман Маданият бўлимида ҳам тегишли режа ишлаб чиқилди ва шу асосда чора-тадбирлар белгилаб олинди.

27 июль куни туман Маданият бўлими томонидан мазкур режадаги 75-78-бандлар ижросини таъминлаш мақсадида  Манғит истироҳат боғида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” номли маданий дам олиш тадбири ўтказилди. Тадбирда туманимиз аҳолиси учун “Офарин” фольклор-этнографик жамоаси  томонидан тайёрланган ранг-баранг мусиқий дастур намойиш этилди. Дастурда Маданият маркази санъаткорлари ва тўгараклари аъзолари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок қилдилар.

Мустақиллик байрами арафасида ўтказилган тадбир туманимиз аҳолисига жуда манзур бўлди.

                                
Н.Эшчанова, туман Маданият маркази мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: