"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ҚАТЪИЙ ҚАPОP

Ишдан қайтаётган Pаъно опанинг бугун негадир кайфияти йўқ. Қизи кеча қайнонаси билан жанжаллашиб, иккита боласи билан уйига келганиданми, қўни-қўшниларнинг пичир-пичирларидан кўнгли беҳузур бўлиб кетди. Қўшниларнинг айримлари уни айбдор қилаётгандек, айримлари унга ачингандек туюлди.

Pаъно опа кўп ўйланди. Ўзи бева аёл бўлса, нима қилсин энди? У икки фарзандли қизини қайнонасиникига олиб боришни ҳам, олиб бормасликни ҳам билмасди. Шунда раҳматли эрини эслади. Агар у ҳаёт бўлганида қандай йўл тутган бўлар эди? Хаёлларга берилиб кетган Pаъно опа невараларининг унга нимадир дейишаётганини ҳам сезмади. Улар чуғур-чуғур қилиб нималарнидир бувисидан сўрар эдилар. Шу пайт қизи Зилола кириб келди. Бувисига хархаша қилаётган болаларга қараб бақирди. Болалар жим бўлиб қолишди. Бу зарданинг ортида нима бор эканлигини Pаъно опа яхши билар эди. Шунинг учун қизига ҳеч нарса демади.

Кечки пайт Pаъно опа Зилолани ёнига чақириб:

– Қизим, мен сенинг кўнглингга тегадиган гап айтмайман, – деди босиқлик билан, – сен қандай қарор қабул қилсанг, қарорингга қарши чиқмайман, лекин бу ҳаёт шундай бешафқатки, кўнглимизга озор бериб, дилимизни вайрон қилганини сезмай қоламиз. Лекин биз кутмаган пайтда ўзининг кутилмаган ҳадяларини ҳам бизга тортиқ қилади.

Бир дарахт бор экан. Бу дарахтни кўпчилик суғуриб ташлашни маъқул кўришибди, лекин қанча уринишмасин олиб ташлашолмабди. Йиллар ўтибди. Бир куни қаттиқ ёмғир ёғибди. Ўша дарахтни кесишни маслаҳат берган одамни дарахт ўз панасига олибди.

Қизим, қиссадан ҳисса шуки, бир кун келиб, албатта, сен ҳам шу дарахт каби кимларнингдир раҳматига сазовор бўласан, фақат сабрли, иродали бўлсанг бас. Иккала фарзандингнинг эртанги куни сенинг бир оғиз қилган қарорингга боғлиқ.

Зилола узоқ ўйлади. Тонг отди. Pаъно опа уйғониб ташқарига чиққанида Зилола иккита фарзандини олиб йўлакда турарди. У оиласи бағрига қайтишга қарор қилганди.

М.ЎPИНБОЕВА,

70-мактаб психологи.

Янгиликни бўлишинг: