"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ОБОД ҚИШЛОҚДА ТАЪМИPЛАНГАН МАКТАБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИPИЛДИ

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Бештом маҳалласидаги 24-сонли мактабни 2019 йилги Инвестиция дастури асосида 1 млд. 156 минг сўм эвазига таъмирлаш режага киритилган эди.
Pежадаги ишларни “Каримбоев Шаҳбоз” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари ўз муддатларида ва сифатли адо этишди.

Шу йил 27 июль куни мактабнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тантанада мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, ота-онлар, маҳалла фаоллари, туман Халқ таълими бўлими масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими С.Йўлдошев очди ва барчани яна бир таълим-тарбия масканида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ўқувчи ёшларнинг илм олишлари, спорт билан шуғулланиб, жисмоний чиниқишлари учун қулай шароитлар яратилганлиги билан қутлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар мактабда амалга оширилган таъмирлаш ишларига юқори баҳо берди ва келгусида ҳам ёшлар камоли йўлидаги бунингдек саъй-ҳаракатлар давом эттирилишига тилакдошлик билдирдилар.

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз вақтлар қолаяпти. Мактабларнинг педагогик жамоалари эса тайёргарлик ишларини бошлаб боришди.

Бештом маҳалласида жойлашган 24-сонли мактаб эса бу йил ўқувчиларни ўзгача қиёфада қарши олади. Шинам ва ёруғ синфхоналарда таълим-тарбия олиш, ошхона, кутубхона, фаоллар залида яратилган қулай шароитлар, албатта, ўқувчиларни хушнуд этади ва пухта билим олишга ундайди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: