"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Ижтимоий ҳаётда фаол ёшлар уй-жой билан таъминланмоқда

Pеспубликамизда давлат ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этаётган, фан, таълим, маданият, спорт, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришаётган фаол ёшларга уларни рағбатлантириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида замонавий лойиҳалар асосида қурилган “Ёшлар уйлари”дан турар жойлар берилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йилдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор асосидаги “Ёшлар уйи”нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра тақдим этилган тегишли ҳужжатлар Pеспублика комиссиясида кўриб чиқилиб, 2015-2018 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Pеспубликаси туманларида истиқомат қилувчи 406 ёш оилага 9 та кўп қаватли уйлар топширилди. Ўтган 2018 йил давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича республика тавсияномасига эга бўлган 46 нафар номзодларга жами 1 млрд. 48 млн. 547,8 минг сўм миқдоридаги дастлабки бадал пуллари тўлаб берилиши таъминланди. Жумладан, қарорга асосан 2019 йилда ёш оилаларга Pеспубликада туманлар ҳудудидан 51 та, Нукус шаҳридан 45 та хонадонлар ажратилиши режалаштирилди.

Туманимизда эса 2015 йилда қурилган кўп қаватли 48 хонадонли “Ёшлар уйи”дан 48 та ёш оила уй билан таъминланди. Шундан сўнг, 2018 йилда 3 та ёш оиланинг ўз уйларига эга бўлишларига кўмаклашилди. Қарорга кўра, бу уйларнинг олдиндан тўланадиган бадал тўлови Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилди. Мазкур йилда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши кўмаги билан 8 та ёш оилани уй билан таъминлаш режага киритилди.

Намунавий лойиҳа асосида қурилган ушбу замонавий уйларда фаровон яшаш учун барча қулайликлар мавжуд. Барча хонадонлар газ ва электр таъминоти, иситиш тизими, иссиқ, совуқ сув билан бирга ошхона ва ҳаммомда зарур жиҳозлар ўрнатилган ҳолда ўз эгаларига топширилди.

Бундай уй-жойларга эга бўлаётган ёш оилалар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун. Бу мамнуният эса ўз навбатида ёшлар дилидаги келажакка дахлдорлик ҳиссини, жамият олдидаги масъулиятини янада оширади ва уларни бундан ҳам кўпроқ бунёдкорлик, яратувчанлик ишларини амалга оширишга даъват этади.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: