"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ЁНҒИНДАН САҚЛАНИШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кескин ошиб бормоқда.  Б ўз навбатида ёнғин хавфсизлигига эътиборни кучайтиришни тақозо этади. Шу муносабат билан қурилиш объектларида ва яшаш жойларда ёнғиннинг олдини олиш юзасидан ходимларимиз кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаяпти. Бундан ташқари, корхона, ташкилот, муассасалар, ўқув юртлари ва маҳаллаларда ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий машғулотлар ўтказилиб борилмокда.

Амударё тумани ЁХБ 3-сон Касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми жамоаси хам ишлаб чиқилган режа асосида фаолият олиб бораяпти. Ўтган йили 6 ойда туманимизда 21 та ёнғин содир бўлган эди йил жорий 6 ойи давомида 18 та ёнғин содир бўлиб, 3 тага камайди.  

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан объектларда қурувчилар билан, яшаш жойларда ва махаллаларда фуқаролар билан учрашув ҳамда суҳбатлар ўтказилмоқда. Ўтказилаётган профилактик тадбирлар жараёнида корхона ва ташкилотларда ёнғинга қарши жавобгар раҳбар ходимларга ёзма таклифлар берилиб, аниқланган камчиликлар қисқа вақт ичида бартараф этишга эришилмоқда.

Кейинги вақтларда ёнғинлар асосан фуқароларнинг турар жойлари, ошхона ва молхоналарида содир бўлмоқда. Буларга асосон уй эгаларининг ўзларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига этиборсизлиги сабаб бўлаяпти.

Яшаш жойларда ёнғинларнинг олдини, олиш учун ҳар бир хонадон эгалари табиий газдан газ қувурига резина шланг улаб фойдаланмаслиги насоз газ плиталардан ва носоз электр ускуналардан фойдаланмаслиги лозим. Электр ускуналарни электр тармоғига улаб қаровсиз қолдирмаслик, ёш болаларнинг очиқ олов билан ўйнашларига йўл қуймаслик ва қуриган ўт-чўп ва чиқиндиларни ёқиб, қаровсиз қолдирмаслик лозим.

Ёнғинни ота-боболаримиз тилсиз ёв, деб ҳам аташган. Ундан сақланиш эса ўз қўлимизда эканини унутмайлик.


М.ЮСУПОВ,
туман ЁХБ инспектори катта сержант.

Янгиликни бўлишинг: