"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Оқ олтин овулидаги МТМ биносида 1 млрд. 418 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Мамлакатимизда узлуксиз таълимнинг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фаолият олиб бораётган мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болажонларнинг яйраб-қувнаб улғайишлари учун муносиб шароитларни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўзининг қувонарли самараларини бераётир. Мактабгача таълим муассасалари фаолияти такомиллаштирилиб, болажонларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологиялари таълим-тарбия жараёнига татбиқ этилмоқда.

Соҳага жорий этилаётган ислоҳотлар Оқ олтин овулида фаолият кўрсатаётган 9-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам ўз аксини топмоқда.

Айни кунда ушбу масканда овул аҳолисининг 75 нафар болалари таълим-тарбия олишаяпти.

2018 йил Инвестиция дастурига мувофиқ 1 млрд. 418 млн. 800 минг сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги туфайли муассаса биносида 3 та гуруҳ тарбияланувчилари учун алоҳида ўқув, дам олиш, овқатланиш, кундалик машғулотларни олиб бориш учун муносиб шароитлар яратилди.

Болажонларга “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида таълим берилмоқда. Мавжуд ўйин майдончаси тарбияланувчиларнинг турли жисмоний ва ақлий чиниқишига хизмат қилувчи ўйинлар ўйнаб, вақтини кўнгилли ўтказишларига хизмат қилади. Қуриб битказилган ёзги бассейн яқинда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Болалар тасаввурини бойитишга хизмат қиладиган ҳар бир хонадаги жиҳозлар, безаклар, албатта, уларнинг эътиборидан четда қолмайди.

Муассасада ташкил этилган “Зумрадойлар давраси”, шунингдек, шахмат-шашка тўгараклари машғулотлари болажонлар учун, айниқса, қизиқарли кечади. Соҳа мутахассиси бўлган Нурбика Pаҳимова машғулотларни кичкинтойлар осон ўзлаштиришлари учун қизиқарли тарзда олиб боради.

Шунингдек, Адолат Туляшованинг мусиқа машғулотларида ҳам кичкинтойларнинг вақти завқли ўтади. Улар ёшларига мос енгил рақслар, қўшиқлар ва ҳатто, пианино чалишни ҳам ўрганишяпти.

– Бизнинг асосий мақсадимиз болаларни соғлом овқатлантириб, ақлий ривожлантириб, мактаб таълимига сифатли тайёрлаб, барча фанларни яхши ўзлаштиришлари учун пойдевор яратишдир, – дейди муассаса мудираси Севара Ўрозбоева.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: