"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

АМУДАPЁЛИК ЭЛЁP МАШАPИПОВ “МАPД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИPЛАНДИ

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи ва мард ўғлонларни 28 июнь куни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилган эдилар.

Мукофотланганлар орасида амударёлик полвон, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори Элёр Машарипов ҳам бор.

Элёр Машарипов бошланғич синфларда ўқиб юрган вақтлариданоқ Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо кураши тўгарагига қатнашди. Тўгарак машғулотлари, қолаверса, отаси, машҳур полвон Шомурод Машариповнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Элёрнинг курашдаги маҳорати, кучи, билими тобора орта борди. Натижада умумтаълим мактабини тугатиш арафасида ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди ва Чирчиқдаги Олимпия заҳиралари спорт коллежида ўқиш имкониятини қўлга киритди. Коллежда ўқиш даврида кўпгина нуфузли, халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб, Қорақалпоқ Давлат университети жисмоний тарбия факультетига имтиҳонсиз қабул қилинди.

У Украинада бўлиб ўтган дзюдо кураши бўйича Европа кубоги очиқ чемпионатида бронза, Чехиянинг Либерек шаҳрида ўтказилган Европа кубоги мусобақасида олтин медални қўлга киритди.

Муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистонга 2017 йил охиридаги ташрифи давомида Нукусда спортчилар билан учрашганида Элёр Машариповга “Малибу” автомобилини совға қилган, унинг спортда эришаётган ютуқларига улкан баҳо берган эди.

Юртбошимизнинг эътибори, эътирофига ўз ғалабалари билан жавоб беришни ваъда қилган Элёр Машарипов ҳозир олийгоҳни тугатиб, Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм гуруҳи катта офицери лавозимида намунали хизмат қилмоқда.

“Мард ўғлон” давлат мукофотини унга “Ёшлар куни”га бағишлаб Нукус шаҳрида бўлиб ўтган байрам тадбирида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси М.Ерниязов тантанали суратда топширди.

Мукофот Элёр Машариповни яна ҳам улкан ютуқларни забт этишга чорлайди, албатта.

Ойгул Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: