"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Амударёлик Матниёзовлар оиласи "Омад-шоу" телеўйинида "Спарк" автомобилини ютиб олди

Тош ёп овулида яшовчи Худойберган Матниёзов “Jesko” шарбатини харид қилиб, "Менинг юртим" телеканали орқали намойиш этиладиган "Омад-шоу" ютуқли ўйини иштирокчисига айланди. У оиласи билан мазкур телеўйинда қатнашди.

 12 июль куни Тошкент шаҳрида "Менинг юртим" телеканали студиясида бўлиб ўтган "Омад-шоу" телеўйинида Амударёлик Матниёзовлар оиласига омаб кулиб боқди ва улар "Спарк" автомобилини ютиб олишга муваффақ бўлди.

25 июль куни телеўйин бошловчиси Ботир Имомхўжаев  Амударёга келиб, автомобилни ютуқ эгасига топширди. Шу муносабат билан Тош ёп овул фуқаролар йиғини томонидан овулда катта тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда иштирок этган фуқаролар йиғини масъуллари, ёши улуғ нуронийлар ва қўни-қўшни, қариндош, дўст-у биродарлар Матниёзовлар оиласини бу катта ютуқ билан қутлашди.

 Гулшод Собирова,
Тош ёп овул фуқаролар йиғини раиси.

Янгиликни бўлишинг: