"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАP ИШТИPОКИДА ДАВPА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

24 июль куни “Хизр эли” маҳалласидаги 46-сонли мактабда “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, унда ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатини 46-сонли мактаб директори Баҳодир Отажонов кириш сўз билан очиб, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ҳақида гапирди.

Шундан кейин Ўзбекистон Pеспубликаси миллий гвардиясининг ҳарбий-техник институти 1-босқич курсанти Шаҳзодбек Йўлдошбоев давра суҳбати кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Шаҳзодбек Йўлдошбоев ўз маърузаси орқали ўқувчи-ёшларга ҳозирги кунда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида кенг турда маълумотлар берди.
Маъруза ёшларда катта қизиқиш уйғотганлиги боис давра суҳбати савол-жавобларга бой бўлди.

Давра суҳбати якунида ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти курсанти Шаҳзодбек Йўлдошбоевга яхши суҳбат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: