"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ТУМАНДА ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУPИ ДОИPАСИДА ҚАНДАЙ ҚУPИЛИШЛАP АМАЛГА ОШИPИЛМОҚДА?

Ўзбекистон Pеспубликасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида кўплаб ижтимоий объектлар қурилишини, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Бизнинг туманимизда ҳам инвестиция дастури доирасида жами 16 млрд. 850 млн. сўмлик қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни кунда бу ишлар жадал суъратлар билан олиб борилмоқда.

Бу йилги инвестиция дастурига асосан туманимиздаги 3 та мактабда 6 млрд. 172,3 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 3 та мактабгача таълим муассасасида 7 млрд. 434,7 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 6 та лот бўйича 17 та кўп қаватли уйларда 3 млрд. 243 млн. сўмлик реконструкция ишларини амалга ошириш, узунлиги 14,65 км. бўлган 4 та сув тармоқлари объектларида баҳоси 1 млрд. 432,1 млн. сўмни ташкил этадиган  таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган эди. Мана шу инвестиция дастури асосида бугунги кунда туманимизда бир қанча бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти.

Жумладан Ойбек номли маҳалла ҳудудида жойлашган 55-сонли мактаб биносида “Амударё СКБ” МЧЖ томонидан қиймати 2 млрд. 901,6 млн. сўмлик, Холимбег овули ҳудудида жойлашган 17-сонли  мактаб биносида “Манғит идеал қурилиш” МЧЖ томонидан қиймати 2 млрд. 114 млн. сўмлик реконструкция ишлари, Бештом маҳалласи ҳудудида жойлашган 24-сонли мактаб биносида “Каримбоев Шахбоз” МЧЖ томонидан қиймати 1 млрд. 156,7 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти.

Шунингдек, Қиличбой овули ҳудудида жойлашган 97-сонли МТМ биносида “Амударё” махсус қурилиш” МЧЖ томонидан қиймати 3 млрд. 138 млн. сўмлик, Хитой овулидаги  18-сонли МТМ биносида “Жумуртов тех таъмир сервис”  МЧЖ томонидан қиймати 2 млрд. 150 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари, Холимбег овулидаги 48-сонли МТМ биносида “МПМК-304” МЧЖ томонидан қиймати 2 млрд. 146,7 млн. сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти.

Туманимизда инвестиция дастури доирасида кўп қаватли турар жой биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам жадал суръатларда давом этаяпти.

Янгиобод маҳалласидаги 14 та кўп қаватли уйларда жами қиймати 2 млрд. 467,3 млн. сўмлик, Бой овул маҳалласидаги 3 та кўп қаватли уйларда қиймати 444,5 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларининг, шу уйлар қошида 331,21 млн. сўмлик болалар майдончалари қурилишларининг амалга оширилаётгани шу жойларда яшайдиган аҳолининг қувончига қувонч қўшаяпти.

Туманда 2019 йилда Инвестиция дастури доирасида ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларидан ташқари аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан ҳам қатор вазифалар белгиланган эди. Шунга асосан Янгиобод маҳалласи ҳудудида 6,3 км. узунликдаги, Ойбек номли маҳалла ҳудудида 5,4 км. узунликдаги ва Чордара маҳалласи ҳудудида 0,55 км. узунликдаги сув қувурларини тортиш ишлари амалга оширилди. “Манғит сервис” МЧЖ томонидан амалга оширилган бундай ишлар шу жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишида муҳим аҳамият касб этди.

Туманимизда 2019 йилги инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган бундай бунёдкорлик ишлари халқимиз фаровонлигининг юксалишига хизмат қилаяпти.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: