Соғлом бола йили янгиликлари
- 10.02.2014, 12:38
- 1253

Янги танлов эълон қилинди
"Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан таҳририятга ёш ижодкорларни янада кенгроқ жалб қилиш ва ўқувчиларнинг журналистика соҳасига қизиқишини ошириш мақсадида таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар йили 2 босқичда, йил давомида 10 та мавзу бўйича ўтказиладиган "Энг яхши иншо” танлови ташкил қилинди. Туман ХТМФТТЭ бўлими билан ҳамкорликда эълон қилинган ушбу танлов тўғрисида кенг маълумот бериш учун танлов ва лойиҳа тўғрисидаги маълумотлар, уларда қатнашиш шартлари акс эттирилган махсус плакатлар тумандаги 82 та мактаб, академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежларига тарқатилди.
Адҳамбекнинг ғалабаси
Туманимиздаги 2-сонли БЎСМ ва туман каратэ федерацияси раиси Илҳом Эримметов ва мураббий Ильдор Эримметовлар спортчиларни мусобақага пухта тайёрламоқдалар.
www.amunews.uz веб-сайтининг техник имкониятларини янада кенгайтирилди. Жумладан, сайтда фойдаланувчиларни рўйхатга олиш тизими жорий қилиниб, рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчиларнинг сайтдаги мақолаларга фикр билдириш имкониятини яратилди.
Шунингдек, www.amunews.uz веб-сайтининг ўқувчилар аудиториясини кенгайтириш мақсадида туман ХТМФМТТЭ бўлими, тумандаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ZiyoNet тармоғида ўқувчиларнинг туман сайтига киришига кўмаклашилмоқда. Шу мақсадда тарғибот ишлари олиб борилиб, ўқув муассасаларининг расмий веб-сайтларидаги "фойдали манбалар” бўлимига www.amunews.uz сайтини киритилди.