"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9510.99 +15.32
  • 1 EUR = 10476.4 +11.00
  • 1 RUB = 147.79 -1.74

КЎPГАЗМАЛИ СЕМИНАPДА БАЙPАМОЛДИ ТАЙЁPГАPЛИК ИШЛАPИГА БАҲО БЕPИЛДИ

20 июль куни  “Хизр эли” маҳалласида Ўзбекистон Pеспубликаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида кўргазмали семинар ўтказилиб, унда тумандаги корхона, ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари иштирок этдилар.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раҳбарлигида ўтказилган ушбу кўргазмали семинар иштирокчилари маҳалла аҳолисининг турмуш шароити, маҳалла ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги шароитлар, тадбиркорлар ва томорқа ер эгалари фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.

Кўргазмали семинар якунида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев “Хизр эли” маҳалласида байрамолди тайёргарлик ишларининг ташкил этилишига ўз баҳосини берди ва овул, маҳалла ҳамда шаҳарчаларда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш юзасидан барча фуқаролар йиғинлари раисларига ҳамда мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.

 

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

 

Янгиликни бўлишинг: