"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ҚИЛИЧБОЙЛИК ЖЎPАБЕКНИНГ “ФИТНЕС КЛУБ”И ИШ БОШЛАДИ

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами тобора яқинлашиб келаётган шу кунларда мамлакатимизнинг барча жойларида кўплаб қувончли воқеалар рўй бераяпти.

Жорий йилнинг 16 июль куни Амударё туманининг Қиличбой овулида фидойи ёшларимиздан бири Жасурбек Маткаримовнинг “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида “Фитнес клуб” очишига бағишлаб ўтказилган тадбир ҳам шундай қувончли воқеалардан бири бўлди, десак асло янглишмаймиз. Чунки бу тадбир овул ёшлари учун ҳақиқий байрамга айланди.

“Фитнес клуб” очилишига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда Амударё тумани ҳокимининг ўринбосарлари Марям Аҳмедова ва Анвар Юлдашевлар иштирок этишиб, Жасурбек Маткаримовнинг 120 миллион сўмлик истиёзли кредит олиб, “Фитнес клуб” очишдек яхши ишга қўл ургани ҳақида фахрланиб, гапирдилар ҳамда бундай фидокор ва ташаббускор ёшлар сафининг тобора кенгайишига тилак билдирдилар.

Тадбир якунида Жасурбек Маткаримов сўзга чиқиб, ёшлар учун барча шароит ва имкониятларни яратиб бераётган муҳтарам Президентимизга ва Ёшлар иттифоқига ўз миннатдорчилигини билдирди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: