"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Туман давлат хизматлари маркази орқали куну-тун, исталган пайт ОТМга ҳужжат топширинг!

Ҳурматли абитуриентлар!
Амударё тумани давлат хизматлари маркази орқали Ўзбекистон Pеспубликаси бўйлаб 5 та, яъни

1. Тошкент давлат юридик университети;

2. Қорақалпоқ давлат университети;

3. Гулистон давлат университети;

4. Фарғона давлат университети;

5. Самарқанд давлат университетига ҳужжат топширишингиз мумкин.

Давлат хизматлари марказлари орқали куннинг жазирама иссиқ бўлаётганини инобатга олиб, фуқароларга қулайлик яратиш  мақсадида кечки пайтдан эрталабгача узлуксиз 24 соат давомида абутурентлардан ариза қабул қилиш йўлга қўйилди. Энди Сиз куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда ҳужжат топшириш имконига эгасиз!

Тунда кўрсатиладиган хизматдан фойдаланган ҳолда, 9 июль куни соат 20.00 дан 14 июль куни соат 09.00 га қадар 128 нафар абитуриент Давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтди. Сиз ҳам вақтингизни тежаб, туман давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтинг!

 
Мансур СОДИҚОВ,
Туман давлат хизматлар маркази директори.
Янгиликни бўлишинг: