"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАPИ КЎPСАТИШНИНГ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ ЖАДАЛ СУPЪАТЛАPДА PИВОЖЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Pеспубликасини 2017-2021-йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Pеспубликасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини рўёбга чиқариш, шунингдек аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Давлат хизматлари марказларида «ягона дарча» тамойили бўйича кўрсатилаётган давлат хизматлари сони қисқа вақт оралиғида 100 та хизматдан ортди, хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилаётган фуқаролар сони эса ўтган йилларга нисбатан 50 баробарга ошди. Бунда, кўрсатиладиган давлат хизматлари кўрсаткичи қўшимча давлат хизматлари жорий этилиши муносабати билан яна икки баробар ортиши кутилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларида 2019 йил 1 июндан бошлаб фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли.

Жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон Pеспубликаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, олдинлари давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловларни Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 50 фоиз миқдорида тўласалар, жорий йилнинг июл ойидан 90 фоиз миқдорида тўланадиган бўлди.

Тадбиркорлик фаолиятини янада жадал ривожлантириш, тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятнинг эркинликлари ва қулайликларини ошириш юзасдиан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари жорий йил 1 апрелдан бошлаб, қуйидагилар:

Экспорт контракти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

Мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;

Ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлиги ҳақида хулоса;

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома;

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви;

Ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатномаси бекор  қилинди.

Фуқароларнинг вақтини ва моддий-харажатларини тежаш, уларга янада қулайликлар яратиш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини юксалтириш мақсадида 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланди.

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги амалиётни давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар иштирокида ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширишни таъминлаш мақсадида давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига фақат Марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этиш бўйича тадбирларни ўз вақтида бажариш, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг серверларида профилактика ишларини иш вақтидан ташқарида олиб бориш, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги носозликлар ҳақида Агентликни хабардор қилиш, шунингдек уларни зудлик билан тузатиш чораларини кўриш учун шахсий жавобгарлик юклатилди.

Юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланишларида қулайликлар яратилишига, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидан мамнунлик ҳиссини ошири, “Фуқаролар эмас-ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини исботлаб бермоқда.

УМИДА САПАPБАЕВА, Амударё тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

Янгиликни бўлишинг: